Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Песков: Москва Украина бўйича уч томонлама музокаралар давом этишига умид қилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишДмитрий Песков
Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2026
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, ҳозир музокараларнинг аниқ санаси ва вақти бўйича келишувлар мавжуд эмас.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Россия Украина бўйича уч томонлама музокараларнинг янги раунди бўлиб ўтишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Биз навбатдаги раунд бўлиб ўтишига умид қиламиз, бироқ ҳозирча сизга сана ва вақт бўйича аниқ келишувлар ҳақида маълум қиладиган ҳеч нарса йўқ”, - деди Кремль вакили брифингда.

Шу ҳафта бошида Дмитрий Песков Истанбул яна Украина бўйича музокаралар учун майдонга айланиши мумкинлигини истисно қилмади. ОАВ кейинги учрашув февраль охири-март бошларида Абу-Дабида ўтказилиши ҳақида ёзганди. Бироқ Яқин Шарқда можаро авж олганлиги сабабли томонлар муқобил жойни излай бошлади. Песков Абу-Даби ҳозир Форс кўрфази мамлакатларидаги вазият туфайли музокаралар учун мумкин бўлган майдон сифатида кўрилмаётганини тасдиқлади.
Уч томонлама музокараларнинг биринчи раунди 23-24 январь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтди. Кейинги раунд ҳам ўша ерда 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтди. Кейин томонлар 17-18 февраль кунлари Женевада музокаралар ўтказишди. Томонлар музокараларни оғир, бироқ шиддатли ва самарали деб аташди.
Президент Владимир Путин позвонил главе Беловского района Курской области Николаю Волобуеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин ва Трамп қарийб бир соат гаплашди: Украина, Эрон ва Венесуэла муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0