АҚШ-Эрон можароси бўйича сўнгги маълумотлар жамланди: Исроилга ракета ҳужумлари, Ливан ва Эрондаги қурбонлар, Вашингтоннинг уруш харажатлари ҳамда томонларнинг янги баёнотлари.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. АҚШ-Эрон можароси бошланганига 10 кундан ошди. Сўнгги кунларда можаро билан боғлиқ янги баёнотлар, ҳарбий ҳаракатлар ва расмий маълумотлар эълон қилинди. "New York Post" Исроил армиясидаги манбага таяниб ёзишича, 11 март куни “Ҳизбуллоҳ” томонидан учирилган 100 та ракетанинг тахминан ярмигина тутиб қолинган. Нашрга кўра, бундан кейин Исроил армияси Ливанда қуруқликдаги операцияга тайёргарлик кўрмоқда. Бу даъво асосан нашрнинг ҳарбий манбасига таянади.Шунингдек, Эрон АҚШнинг Саудия Арабистони, Иордания ва бошқа мамлакатлардаги базаларига мунтазам зарбалар бермоқда.2 мартга ўтар кечаси “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши фаол жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганидан сўнг Исроил Ливаннинг ўнлаб шаҳар ва аҳоли пунктларига зарбалар берди. Расмий маълумотларга кўра, бу ҳужумлар оқибатида 570 киши ҳалок бўлган, 1444 киши жароҳатланган, 800 мингга яқин фуқаро эса уйини тарк этишга мажбур бўлган.Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний эса 28 февралдан бери мамлакатда 1348 нафардан ортиқ тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлгани, 17 мингдан ортиқ киши яраланганини билдирди."Reuters" маълумотига кўра, Исроил расмийлари ҳам уруш Эрон ҳукуматининг қулашига олиб келишига ишончи комил эмаслигини тан олган. Шу билан бирга, манбалардан бири Исроил амалдаги ҳокимиятни тўлиқ ағдаришга интилмоқда, деб айтган; агентлик ҳозирги кампания бу мақсадга қандай эришиши номаълумлигини, эҳтимол қуруқликдаги ҳужум талаб қилиниши мумкинлигини қайд этган."New York Times"нинг ёзишича, Пентагоннинг АҚШ Конгрессига тақдим этган ҳисоботида операциянинг дастлабки олти куни АҚШга 11,3 миллиард доллардан ортиққа тушгани айтилган. Бунда ҳарбийлар ва техникани кўчириш харажатлари ҳисобга олинмагани учун умумий сумма янада юқори бўлиши мумкин.
ақш, эрон, исроил, ливан, ҳизбуллоҳ, irgc, ракета ҳужуми, қурбонлар, темир гумбаз, ақш харажатлари, new york times, reuters, можаро янгиликлари, яқин шарқ
ақш, эрон, исроил, ливан, ҳизбуллоҳ, irgc, ракета ҳужуми, қурбонлар, темир гумбаз, ақш харажатлари, new york times, reuters, можаро янгиликлари, яқин шарқ
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. АҚШ-Эрон можароси бошланганига 10 кундан ошди. Сўнгги кунларда можаро билан боғлиқ янги баёнотлар, ҳарбий ҳаракатлар ва расмий маълумотлар эълон қилинди.
"New York Post" Исроил армиясидаги манбага таяниб ёзишича, 11 март куни “Ҳизбуллоҳ” томонидан учирилган 100 та ракетанинг тахминан ярмигина тутиб қолинган. Нашрга кўра, бундан кейин Исроил армияси Ливанда қуруқликдаги операцияга тайёргарлик кўрмоқда. Бу даъво асосан нашрнинг ҳарбий манбасига таянади.
Аввалроқ Эрон “Ҳизбуллоҳ” билан бирга Исроил ҳудудидаги нишонларга зарба бергани хабар қилинганди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) баёнотида айтилишича, беш соат давом этган 40-тўлқин доирасида ракеталар ва дронлардан фойдаланилиб, Исроилдаги 50 тадан ортиқ нишон урилиши айтилган.
Шунингдек, Эрон АҚШнинг Саудия Арабистони, Иордания ва бошқа мамлакатлардаги базаларига мунтазам зарбалар бермоқда.
2 мартга ўтар кечаси “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши фаол жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганидан сўнг Исроил Ливаннинг ўнлаб шаҳар ва аҳоли пунктларига зарбалар берди. Расмий маълумотларга кўра, бу ҳужумлар оқибатида 570 киши ҳалок бўлган, 1444 киши жароҳатланган, 800 мингга яқин фуқаро эса уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний эса 28 февралдан бери мамлакатда 1348 нафардан ортиқ тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлгани, 17 мингдан ортиқ киши яраланганини билдирди.
"Reuters" маълумотига кўра, Исроил расмийлари ҳам уруш Эрон ҳукуматининг қулашига олиб келишига ишончи комил эмаслигини тан олган. Шу билан бирга, манбалардан бири Исроил амалдаги ҳокимиятни тўлиқ ағдаришга интилмоқда, деб айтган; агентлик ҳозирги кампания бу мақсадга қандай эришиши номаълумлигини, эҳтимол қуруқликдаги ҳужум талаб қилиниши мумкинлигини қайд этган.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Эроннинг электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини “бир соат ичида” йўқ қилиш мумкинлигини айтган, бироқ бундай қадамга боришга тўғри келмаслигига умид билдирган.
"New York Times"нинг ёзишича, Пентагоннинг АҚШ Конгрессига тақдим этган ҳисоботида операциянинг дастлабки олти куни АҚШга 11,3 миллиард доллардан ортиққа тушгани айтилган. Бунда ҳарбийлар ва техникани кўчириш харажатлари ҳисобга олинмагани учун умумий сумма янада юқори бўлиши мумкин.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди. Вашингтон ва Теҳрон музокараларининг сўнгги босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.