Хавога учаётган пул: АҚШ кунига деярли $1 млрд сарфламоқда, Эрон эса 6 ойлик урушга тайёр
Хавога учаётган пул: АҚШ кунига деярли $1 млрд сарфламоқда, Эрон эса 6 ойлик урушга тайёр
Sputnik Ўзбекистон
New York Times маълумотига кўра, АҚШнинг Эронга қарши урушининг дастлабки етти куни 6 млрд долларга тушган. Шу билан бирга, Эрон ракета ва дрон салоҳиятининг катта қисмини сақлаб қолаётгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Пентагон вакиллари АҚШ Конгрессига урушнинг дастлабки етти кунидаги харажатлар тахминан 6 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди. Бу ҳақда New York Times нашри ёзди.Шундан қарийб 4 миллиард доллар ўқ-дориларга, аввало Эроннинг жавоб ракета зарбаларини қайтариш учун ишлатилган тутиб қолувчи ракеталарга сарфланган.Газета ёзишича, можарода ғалаба қандай кўриниш олиши ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Можаро бошланганидан бери АҚШ ва Исроил кучлари Эрон ҳудудидаги нишонларга, жумладан баллистик ракеталар позициялари, ҳарбий штаблар ва денгиз кучлари объектларига қарийб тўрт минг зарба берган. Шу билан бирга, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Али Муҳаммад Наинийнинг айтишича, мамлакат қуролли кучлари ҳозирги суръатда камида олти ой давомида шиддатли уруш олиб боришга қодир. Унинг сўзларига кўра, Эрон арсеналида оғир, баллистик ва қанотли ракеталар, турли хил дронлар ҳамда зарба берувчи кемалар мавжуд. Шунингдек, у яқин кунларда янада илғор узоқ масофали ракеталардан фойдаланиш мумкинлигини айтган.Эрондаги гуманитар оқибатлар ҳам оғир бўлмоқда. Эрон Қизил ярим ой жамияти маълумотига кўра, АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида 9 669 та фуқаролик иншооти зарар кўрган.
ақш, исроил, эрон, new york times, пентагон, конгресс, 6 миллиард доллар, ракета, баллистик ракета, қанотли ракета, дронлар, тутиб қолувчи ракеталар, ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, али муҳаммад наиний, қизил ярим ой, фуқаролик иншоотлари
ақш, исроил, эрон, new york times, пентагон, конгресс, 6 миллиард доллар, ракета, баллистик ракета, қанотли ракета, дронлар, тутиб қолувчи ракеталар, ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, али муҳаммад наиний, қизил ярим ой, фуқаролик иншоотлари
Хавога учаётган пул: АҚШ кунига деярли $1 млрд сарфламоқда, Эрон эса 6 ойлик урушга тайёр
АҚШнинг асосий харажатлари ўқ-дорилар ва Эроннинг жавоб зарбаларини қайтаришга кетган, айни пайтда Теҳрон ракета арсенали ва дронларининг салмоқли қисмини сақлаб қолаётгани қайд этилмоқда
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Пентагон вакиллари АҚШ Конгрессига урушнинг дастлабки етти кунидаги харажатлар тахминан 6 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди. Бу ҳақда New York Times нашри ёзди.
Шундан қарийб 4 миллиард доллар ўқ-дориларга, аввало Эроннинг жавоб ракета зарбаларини қайтариш учун ишлатилган тутиб қолувчи ракеталарга сарфланган.
Газета ёзишича, можарода ғалаба қандай кўриниш олиши ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Можаро бошланганидан бери АҚШ ва Исроил кучлари Эрон ҳудудидаги нишонларга, жумладан баллистик ракеталар позициялари, ҳарбий штаблар ва денгиз кучлари объектларига қарийб тўрт минг зарба берган.
Бироқ Теҳрон ҳануз ҳарбий салоҳиятининг катта қисмини сақлаб қолмоқда. Америка расмийларининг ёпиқ брифингларда келтирилган ҳисоб-китобларига кўра, Эронда ракета арсеналининг тахминан ярми ва дронларнинг салмоқли қисми сақланиб қолган. Шу боис нашр урушнинг биринчи ҳафтасини якуний натижаси ноаниқ босқич сифатида баҳолаган.
Шу билан бирга, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Али Муҳаммад Наинийнинг айтишича, мамлакат қуролли кучлари ҳозирги суръатда камида олти ой давомида шиддатли уруш олиб боришга қодир.
Унинг сўзларига кўра, Эрон арсеналида оғир, баллистик ва қанотли ракеталар, турли хил дронлар ҳамда зарба берувчи кемалар мавжуд. Шунингдек, у яқин кунларда янада илғор узоқ масофали ракеталардан фойдаланиш мумкинлигини айтган.
Эрондаги гуманитар оқибатлар ҳам оғир бўлмоқда. Эрон Қизил ярим ой жамияти маълумотига кўра, АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида 9 669 та фуқаролик иншооти зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, можаро 28 февраль куни бошланган. Шу вақтдан буён Эрон АҚШ ва Исроил ҳужумларига жавобан Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектлари ва Исроил ҳудудига ракета ҳамда дрон зарбалари бермоқда. Турли манбаларда қурбонлар ва вайронагарчилик кўлами ортиб бораётгани қайд этилмоқда.