https://sputniknews.uz/20260312/oqotar-qurollar-nazorat-kuchaytirilish-56248571.html
Ўқотар қуроллар назорати кучайтирилади: рақамлаштириш ва интеграция таклиф этилди
Ўқотар қуроллар назорати кучайтирилади: рақамлаштириш ва интеграция таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўқотар қурол муомаласини назорат қилиш тизими комплекс ўрганилмоқда. Жорий йил бошидан 487 та ҳолат аниқланиб, 255 дона қурол, 2841 дона патрон ва портловчи моддалар расмийлаштирилди.
2026-03-12T19:09+0500
2026-03-12T19:09+0500
2026-03-12T19:09+0500
гиёҳванд моддаларга қарши
қурол
иив
жамият
экспертиза
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0c/56248390_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_630fa43ed3321f3dfd4a8fb1eac1c167.jpg
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўқотар қурол муомаласини назорат қилишга ихтисослашган тузилмалар фаолияти комплекс ўрганилмоқда. Бу борада Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбарлигида идоралараро ишчи гуруҳ тузилиб, қурол-яроғ муомаласи, уни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими таҳлил қилинмоқда.Дастлабки босқичда ИИВ тизимидаги бир қатор йўналишлар ўрганилди. Жорий йил бошидан буён ўқотар қурол билан боғлиқ 487 та ҳолат аниқланган. Шундан 227 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан, 260 таси эса фуқаролар томонидан ихтиёрий топширилган.Шунингдек, Ҳуқуқий статистика бош марказида қуроллар бўйича ҳисобот юритиш тартиби ва ахборот базалари имкониятлари таҳлил қилинди. Таҳлиллар қурол айланмаси ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли тизимда юритиш ва турли идоралар базаларини интеграция қилиш назорат самарадорлигини оширишини кўрсатди.Бош эксперт-криминалистика марказида баллистик экспертиза, Давлат ўқ-гилзотекаси ва автоматлаштирилган идентификация тизими имкониятлари ўрганилди. Мутахассислар баллистик маълумотлар базасини доимий тўлдириб бориш жиноятларни тезроқ очишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.Ўрганишлар якунларига кўра, қурол муомаласи устидан назоратни кучайтириш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.замонавий рақамли ечимларни жорий этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20260201/iiv--tadbirlar-natijalar-55414536.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0c/56248390_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d9c79cd3cb6734e73b20f44610ad5100.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурол муомаласи, ўқотар қурол, назорат, наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, иив, баллистик экспертиза, лицензиялаш, рақамлаштириш, патрон, портловчи моддалар
қурол муомаласи, ўқотар қурол, назорат, наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, иив, баллистик экспертиза, лицензиялаш, рақамлаштириш, патрон, портловчи моддалар
Ўқотар қуроллар назорати кучайтирилади: рақамлаштириш ва интеграция таклиф этилди
Ўзбекистонда қурол муомаласини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими ўрганилмоқда. Таҳлиллар ягона рақамли тизим жорий этиш ва идоралар базаларини интеграция қилиш зарурлигини кўрсатди
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўқотар қурол муомаласини назорат қилишга ихтисослашган тузилмалар фаолияти комплекс ўрганилмоқда.
Бу борада Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбарлигида идоралараро ишчи гуруҳ тузилиб, қурол-яроғ муомаласи, уни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими таҳлил қилинмоқда.
Дастлабки босқичда ИИВ тизимидаги бир қатор йўналишлар ўрганилди. Жорий йил бошидан буён ўқотар қурол билан боғлиқ 487 та ҳолат аниқланган. Шундан 227 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан, 260 таси эса фуқаролар томонидан ихтиёрий топширилган.
Тадбирлар давомида 255 дона турли ўқотар қурол, 2841 дона патрон, 57 дона қуролнинг асосий қисми ва 485,7 грамм портловчи модда расмийлаштирилди.
Шунингдек, Ҳуқуқий статистика бош марказида қуроллар бўйича ҳисобот юритиш тартиби ва ахборот базалари имкониятлари таҳлил қилинди. Таҳлиллар қурол айланмаси ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли тизимда юритиш ва турли идоралар базаларини интеграция қилиш назорат самарадорлигини оширишини кўрсатди.
Бош эксперт-криминалистика марказида баллистик экспертиза, Давлат ўқ-гилзотекаси ва автоматлаштирилган идентификация тизими имкониятлари ўрганилди. Мутахассислар баллистик маълумотлар базасини доимий тўлдириб бориш жиноятларни тезроқ очишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Жамоат хавфсизлиги департаментида қурол муомаласини лицензиялаш ва рухсатнома бериш амалиёти, шунингдек фуқаровий ва хизмат қуроли назорати ўрганилди. Пойтахтдаги қурол-яроғ ва ўқ-дори савдосига ихтисослашган дўконлар фаолияти ҳам таҳлил қилинди.
Ўрганишлар якунларига кўра, қурол муомаласи устидан назоратни кучайтириш, ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.замонавий рақамли ечимларни жорий этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.