https://sputniknews.uz/20260312/novosibirsk-universitet-andijan-filial-56243964.html
Новосибирск давлат университети Андижонда ўз филиалини очиши мумкин
Новосибирск давлат университети Андижонда ўз филиалини очиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Новосибирск давлат университетида Андижон вилояти делегацияси билан учрашув ўтди. Томонлар Ўзбекистонда НДУ филиалини очиш имконияти, шунингдек қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.
2026-03-12T16:26+0500
2026-03-12T16:26+0500
2026-03-12T16:36+0500
отм
ўзбекистон
россия
олий таълим муассасалари
андижон вилояти
жамият
новосибирск
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0c/56244116_0:0:919:517_1920x0_80_0_0_0c30ed63b9f1b4e56bbfb371e876fc57.jpg
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Новосибирск давлат университети (НДУ) Ўзбекистонда филиал очиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу масала НДУда Андижон вилояти делегацияси билан ўтган учрашувда муҳокама қилинди. Учрашувда университет томонидан ректор Дмитрий Пишний, Тиббиёт ва тиббий технологиялар институти директори Юлия Самойлова ҳамда бошқа вакиллар иштирок этди. Ўзбекистон томонидан эса тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор Шукуриллажон Жалилов қатнашди.Хабарда таъкидланишича, сўнгги бир йил ичида НДУ делегацияси Андижонга икки марта ташриф буюрган. Томонлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек “Даволаш иши” ва “Тиббиёт кибернетикаси” каби йўналишларни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилган.Юлия Самойлованинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг дастлабки амалий қадамларидан бири қўшма таълим дастурлари ва тиббий йўналишларда қўшимча касбий таълим дастурларини ишга тушириш бўлиши мумкин. Улар 2026/2027 ўқув йилидаёқ очилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20250918/tashkent-bauman-moscow-davlat-texnika-universitet-filial-52048537.html
ўзбекистон
андижон вилояти
новосибирск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0c/56244116_115:0:804:517_1920x0_80_0_0_8bad6e1f054b03b949fc64cf986266fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нду, новосибирск давлат университети, ўзбекистон, андижон, филиал, қўшма таълим дастурлари, тиббий таълим, даволаш иши, тиббиёт кибернетикаси, россия отм филиали
нду, новосибирск давлат университети, ўзбекистон, андижон, филиал, қўшма таълим дастурлари, тиббий таълим, даволаш иши, тиббиёт кибернетикаси, россия отм филиали
Новосибирск давлат университети Андижонда ўз филиалини очиши мумкин
16:26 12.03.2026 (янгиланди: 16:36 12.03.2026) Андижон вилояти делегациясининг НДУга ташрифи чоғида Ўзбекистонда филиал очиш эҳтимоли ва тиббий йўналишларда қўшма таълим дастурларини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Новосибирск давлат университети (НДУ) Ўзбекистонда филиал очиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу масала НДУда Андижон вилояти делегацияси билан ўтган учрашувда
муҳокама қилинди.
Учрашувда университет томонидан ректор Дмитрий Пишний, Тиббиёт ва тиббий технологиялар институти директори Юлия Самойлова ҳамда бошқа вакиллар иштирок этди. Ўзбекистон томонидан эса тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор Шукуриллажон Жалилов қатнашди.
НДУ 2017 йилдан буён Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Университет ҳозир мамлакатнинг 15 та етакчи олийгоҳи билан алоқаларни ривожлантирмоқда, НДУнинг ўзида эса Ўзбекистондан 70 нафардан ортиқ талаба бакалавриат, магистратура, ординатура ва аспирантура йўналишларида таҳсил олмоқда.
Хабарда таъкидланишича, сўнгги бир йил ичида НДУ делегацияси Андижонга икки марта ташриф буюрган. Томонлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек “Даволаш иши” ва “Тиббиёт кибернетикаси” каби йўналишларни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилган.
Юлия Самойлованинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг дастлабки амалий қадамларидан бири қўшма таълим дастурлари ва тиббий йўналишларда қўшимча касбий таълим дастурларини ишга тушириш бўлиши мумкин. Улар 2026/2027 ўқув йилидаёқ очилиши мумкин.