https://sputniknews.uz/20250918/tashkent-bauman-moscow-davlat-texnika-universitet-filial-52048537.html
Тошкентда Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали очилади
Тошкентда Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали очилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этилади
2025-09-18T12:11+0500
2025-09-18T12:11+0500
2025-09-18T12:44+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
олий таълим муассасалари
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52050195_0:0:1024:577_1920x0_80_0_0_e39d9801e2795fa5e199d64a2cb701e6.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этилади. Бу тўғрисида президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.Қайд этилишича, филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.2025/2026 ўқув йилидан бошлаб эса Москва давлат техника университети ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинди.Эслатиб ўтамиз, яқинда президент Шавкат Мирзиёев олий таълим соҳасидаги истиқболлар ҳақидаги тақдимот билан танишган эди. Москва давлат техника университети филиалининг Тошкентда иш бошлаши айни йиғилишда қайд этилган ташаббуслардан биридир.Бугунги кунга келиб эса Ўзбекистонда Россиянинг 14 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Улар умумий ҳисобда 50 мингдан ортиқ талабани қамраб олишган.
https://sputniknews.uz/20240729/uzbekistan-talabalar-ekaterinburg-yoz-universitet-44976724.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/12/52050195_67:0:978:683_1920x0_80_0_0_fd573a54fb41f8361c0479a046f18332.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент бауман москва давлат техника университети филиал
тошкент бауман москва давлат техника университети филиал
Тошкентда Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали очилади
12:11 18.09.2025 (янгиланди: 12:44 18.09.2025) Университетда таълим жараёнлари 2026/2027 ўқув йилидан бошланади
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этилади. Бу тўғрисида президентнинг тегишли қарори
қабул қилинди.
Қайд этилишича, филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
муҳандислик соҳасида инновацион ёндашувларни қўллай оладиган, чуқур илмий-техник билимларга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
муҳандислик соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотлар ўтказиш;
филиалда таълим фаолияти 2026/2027 ўқув йилидан бошлаш.
Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб эса Москва давлат техника университети ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинди.
Таъкидланишича, филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда президент Шавкат Мирзиёев олий таълим соҳасидаги истиқболлар ҳақидаги тақдимот билан танишган эди. Москва давлат техника университети филиалининг Тошкентда иш бошлаши айни йиғилишда қайд этилган ташаббуслардан биридир.
Бугунги кунга келиб эса Ўзбекистонда Россиянинг 14 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Улар умумий ҳисобда 50 мингдан ортиқ талабани қамраб олишган.