https://sputniknews.uz/20240729/uzbekistan-talabalar-ekaterinburg-yoz-universitet-44976724.html
Ўзбекистонлик талабалар Екатеринбургдаги “Ёзги университет” лойиҳасида иштирок этишди
Ўзбекистонлик талабалар Екатеринбургдаги “Ёзги университет” лойиҳасида иштирок этишди
Sputnik Ўзбекистон
“Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси бутун дунёдан 400 га яқин талабаларни бирлаштирди. 29.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-29T14:21+0500
2024-07-29T14:21+0500
2024-07-29T14:21+0500
жамият
россия
талабалар
университет
жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (жиду)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1d/44975945_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_bae37e625f673653d1ae33d0e4979ee5.jpg
TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Екатеринбургда Урал федерал университети қошида ташкил этилган “Ёзги университет” лойиҳасида иштирок этишди. Бу ҳақда Тошкентдаги Россотрудничество маълум қилди. “Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси бутун дунёдан 400 га яқин талабаларни бирлаштирди. Икки ҳафта давомида Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари ҳам россиялик мутахассислардан янги билим ва тажрибага эга бўлишди. Дастур натижасида талабалар илғор йўналишлар бўйича 9 та ўқув йўналишда ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишди. Лойиҳа доирасида миллий меҳмондўстлик кечаси ҳам бўлиб ўтди ва унда турли мамлакатлардан келган талабалар ўз миллий маданиятини намойиш этишди. “Урал федерал университетининг ёзги университетида қатнашиш менга ҳуқуқшунослик соҳасидаги билимларимни кенгайтириш ва келгуси ҳамкорлик учун қимматли алоқаларни ўрнатиш учун ноёб имконият берди” — дея ўз фикри билан ўртоқлашди ўзбекистонлик иштирокчи Акмалшер Раҳимов.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1d/44975945_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_755efb83fc211f6577bb2297138d981f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, россия, талабалар, университет, жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (жиду)
жамият, россия, талабалар, университет, жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (жиду)
Ўзбекистонлик талабалар Екатеринбургдаги “Ёзги университет” лойиҳасида иштирок этишди
“Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси бутун дунёдан 400 га яқин талабаларни бирлаштирди.
TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Екатеринбургда Урал федерал университети қошида ташкил этилган “Ёзги университет” лойиҳасида иштирок этишди. Бу ҳақда Тошкентдаги Россотрудничество
маълум қилди. “Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси бутун дунёдан 400 га яқин талабаларни бирлаштирди. Икки ҳафта давомида Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари ҳам россиялик мутахассислардан янги билим ва тажрибага эга бўлишди.
“Ёзги университетда интерфаол маърузалар, шаҳарнинг етакчи корхоналарида амалий машғулотлар, экскурсиялар ва спорт тадбирлари ўтказилди. Бир вақтнинг ўзида дунёнинг икки қисмида қолиш имконига эга бўлган Европа ва Осиёнинг географик чегарасига саёҳат барча иштирокчиларни айниқса хурсанд қилди”, — дейилади хабарда.
Дастур натижасида талабалар илғор йўналишлар бўйича 9 та ўқув йўналишда ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишди. Лойиҳа доирасида миллий меҳмондўстлик кечаси ҳам бўлиб ўтди ва унда турли мамлакатлардан келган талабалар ўз миллий маданиятини намойиш этишди.
“Урал федерал университетининг ёзги университетида қатнашиш менга ҳуқуқшунослик соҳасидаги билимларимни кенгайтириш ва келгуси ҳамкорлик учун қимматли алоқаларни ўрнатиш учун ноёб имконият берди” — дея ўз фикри билан ўртоқлашди ўзбекистонлик иштирокчи Акмалшер Раҳимов.