Газ ва электр тармоғига ноқонуний уланганлик учун жазо оғирлаштирилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЭлектрик устанавливает современный электросчетчик
Электрик устанавливает современный электросчетчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2026
Oбуна бўлиш
Янги ўзгартишлар умумий фойдаланишдаги тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш ва улардан ноқонуний фойдаланиш учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликни кучайтиради.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси, иссиқлик, газ ва водопровод тармоқларига ноқонуний уланиш ёки фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Янги тартибга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузганлик учун фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 25 бараваридан 30 бараваригача жарима солинади. Илгари бу миқдор мос равишда 10–15 ва 20–25 БҲМ эди.
Шунингдек, электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадида ноқонуний уланиш учун энди БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин. Аввал жарима 10–20 БҲМ этиб белгиланган эди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, бундай қоидабузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна такрор содир этилса, жарима, мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Илгари жариманинг энг кам миқдори 25 БҲМни ташкил этган.
Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
Сокращение бедности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Газ, сув, электр, парковка: 2025 йилда қайси хизматлар энг кўп қимматлади ва арзонлади
Янгиликлар лентаси
0