Газ, сув, электр, парковка: 2025 йилда қайси хизматлар энг кўп қимматлади ва арзонлади

© Sputnik / Бахром ХатамовСокращение бедности
Сокращение бедности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Oбуна бўлиш
2025 йилда Ўзбекистонда бир қатор коммунал ва сервис хизматлари нархлари сезиларли ошган бўлса, айрим хизматлар арзонлашган
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистонда тармоқдаги газ нархи 39,2 фоизга, совуқ сув — 35,1 фоизга, чиқинди олиб чиқиш хизмати учун тўловлар эса 32,5 фоизга қимматлаган. Бу Марказий банкнинг йиллик инфляция кўрсаткичлари бўйича таҳлилий инфографикасида маълум қилинди.
Шунингдек, 2025 йилда қуйидаги хизматлар нархлари сезиларли даражада ошган:
ҳайдовчилик курслари — 59 фоизга;
ички йўловчи ҳаво транспорти — 56,9 фоизга;
музей хизматлари — 32,7 фоизга;
суюлтирилган газ — 25 фоизга;
шаҳар автобусида йўл ҳақи — 21,1 фоизга;
давлат мактабгача таълим — 21 фоизга;
электр энергияси — 18,8 фоизга;
курьерлик хизмати — 18,3 фоизга;
театр хизматлари — 17,5 фоизга;
ҳуқуқий хизматлар — 17 фоизга;
кўп хонадонли уйларга кўрсатиладиган хизматлар — 16,7 фоизга;
автомобиль тўхташ жойи хизматлари — 15,5 фоизга;
мобил алоқа хизматлари — 15,1 фоизга;
дам олиш марказлари хизматлари — 14,5 фоизга;
иссиқ сув — 11,9 фоизга;
марказий иситиш — 11,5 фоизга;
шаҳарлараро автобус йўл ҳақи — 10,8 фоизга.
Айни пайтда айрим хизматлар нархи арзонлашган:
уй хўжалигида ишлатиладиган тўқимачилик маҳсулотларини тикиш — 4,7 фоизга;
заргарлик хизматлари — 4,6 фоизга;
меҳмонхона хизматлари — 4,6 фоизга;
кимёвий тозалаш хизматлари — 4,5 фоизга;
мебель ва уй-рўзғор асбобларини таъмирлаш — 4,2 фоизга;
концерт зали хизматлари — 4,2 фоизга;
маиший приборларни таъмирлаш — 4 фоизга;
симли интернет — 4 фоизга;
диний хизматлар — 3,7 фоизга;
маиший приборларни ижарага бериш — 3 фоизга;
квартира ижара ҳақи — 2,6 фоизга.
Таъкидланишича, нархлар индекси саватига киритилган 90 турдаги хизматдан 66 таси, яъни 73 фоизининг, йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлган.
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари қандай ўзгарди?
Янгиликлар лентаси
0