АҚШ–Эрон можароси сабаб Ўзбекистондан Саудия ва БААга тўхтатилган рейслар қайта тикланди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Медиабанкка ўтишПассажирский самолет в небе над Москвой
Пассажирский самолет в небе над Москвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 10 мартдан Саудия Арабистони ва БААга мунтазам рейсларни қайта тиклашга рухсат берди, йўловчилар учун чекловлар бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларга 10 мартдан Саудия Арабистони ва БААга мунтазам рейсларни тиклашга рухсат берди. Бу ҳақда вазирликнинг авиаташувчиларга юборган хати нусхасига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилди.
28 февралдан бошлаб Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани ортидан Ўзбекистон ҳукумати ушбу минтақа мамлакатларига мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатган эди. Шундан сўнг Транспорт вазирлиги маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан ҳамкорликда ҳаво ҳудуди ёпилган мамлакатлардан ватандошларни олиб чиқиш рейсларини ташкил қилди.
“Транспорт вазирлиги 2026 йил 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудидан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва БААга икки томонлама йўловчи ташишни — олиб чиқиш ва олиб киришни — ташкил этишга рухсат берилишини маълум қилади. Шу билан бирга, йўловчи тоифаси ва фуқаролиги бўйича чекловлар бекор қилинади”, — дейилади хат матнида.
Авиакомпаниялар ҳам Саудия Арабистони ва БААга мунтазам рейслар қайта тикланганини маълум қилмоқда.

“14 мартдан бошлаб "Centrum Air" авиакомпанияси Тошкент — Дубай — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни қайта йўлга қўяди”, — дейилади авиаташувчининг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, парвозлар аввалги тартибда мунтазам амалга оширилади.
Ўзбекистондаги энг йирик авиакомпания — "Uzbekistan Airways" ҳам РИА Новостига эртадан бошлаб БАА ва Саудия Арабистонига парвозлар учун авиачипталар чекловларсиз сотилиши тикланаётганини тасдиқлади.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди. Вашингтон ва Теҳрон музокараларининг сўнгги босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.

Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.

Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2026
Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб Ўзбекистонга 22 мингга яқин фуқаро қайтарилди
Янгиликлар лентаси
0