Элчихона: Трамп даврида АҚШ 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинди
Элчихона: Трамп даврида АҚШ 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ элчихонасига кўра, 11 мартда Ўзбекистонга навбатдаги депортация рейси амалга оширилиб, 72 нафар фуқаро қайтарилди. Трамп 2025 йил 20 январда лавозимга киришганидан бери депортация қилинган ўзбекистонликлар сони 1000 дан ошган
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Президент Дональд Трамп лавозимга киришганидан бери АҚШ 1000 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.11 март куни ҳам Ўзбекистонга навбатдаги депортация рейси амалга оширилиб, мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган 72 нафар фуқаро қайтариб юборилди. Маълум қилинишича, АҚШ ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазосига тортилиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Элчихона, шунингдек, депортация тадбирларини амалга оширишда Ўзбекистон ҳукумати билан яқин ҳамкорлик қилинаётганини қайд этди.
11 март куни АҚШда ноқонуний юрган яна 72 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Президент Дональд Трамп лавозимга киришганидан бери АҚШ 1000 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
11 март куни ҳам Ўзбекистонга навбатдаги депортация рейси амалга оширилиб, мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган 72 нафар фуқаро қайтариб юборилди.
Элчихонага кўра, мазкур парвоз Қўшма Штатларнинг чегара хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш доирасида амалга оширилган навбатдаги тадбирлардан бири бўлди.
Маълум қилинишича, АҚШ ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазосига тортилиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Элчихона, шунингдек, депортация тадбирларини амалга оширишда Ўзбекистон ҳукумати билан яқин ҳамкорлик қилинаётганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 2025 йил 20 январь куни АҚШ президенти сифатида иш бошлаган. У сайловолди кампаниясида ҳам, кейинчалик лавозимда ҳам ноқонуний иммиграцияга қарши кескин чоралар кўриш тарафдори эканини таъкидлаб келган.