https://sputniknews.uz/20260310/meva-sabzavot-eksport-nazorat-kuchaytirilish-56202623.html
Сифатга эътироз ва солиқдан қочишлар сабаб мева-сабзавот экспортида назорат кучайтирилади
Сифатга эътироз ва солиқдан қочишлар сабаб мева-сабзавот экспортида назорат кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти устидан назоратни кучайтиради. 2025 йилда 192 млн долларлик маҳсулот ҳужжатларда акс этмаган, 2026 йил январда эса 37,5 млн долларлик экспорт қайд этилмаган.
2026-03-10T14:49+0500
2026-03-10T14:49+0500
2026-03-10T15:01+0500
мева-сабзавот
ўзбекистон
россия
нарх-наво
жамият
“ўздавкарантин” инспекцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/10/47583107_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_0d8c9d619ec3adda1f0116aa864d2107.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар, биринчи навбатда, Россиядан маҳсулотларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги бўйича эътирозлар сони ортиб бораётгани сабабли мазкур маҳсулотлар экспорти устидан назорат кучайтирилади.Хабарда айтилишича, 2025 йил давомида айрим тадбиркорлар солиқ тўлашдан қочиш мақсадида экспорт нархларини сунъий пасайтиргани оқибатида 192 миллион долларлик маҳсулот ҳужжатларда акс этмаган.2026 йил январь ойининг ўзида 37,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт кўрсаткичларида қайд этилмаган, импортчи давлатлардан 700 тадан ортиқ, биргина Россиядан эса 45 та эътирознома келиб тушган.Шу муносабат билан яширин иқтисодиётга барҳам бериш, экспортда очиқлик, сифат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида таҳлилга асосланган “Хавфларни бошқариш тизими” жорий этилмоқда.“Яшил” йўлакка фитосанитар талабларга риоя қиладиган, маҳсулотни тоза ҳудудлардан юклайдиган, зарарли организмлардан холи ва замонавий қадоқда экспорт қиладиган, нархларни сунъий пасайтирмайдиган корхоналар киради. Бу тоифа учун карантин назорати ва экспорт жараёни соддалаштирилади.“Сариқ” йўлак талабларни мунтазам бузувчи корхоналар учун жорий этилади. Бунда назорат танлаб олиш тамойили асосида амалга оширилади, узум, помидор, анор, лимон, гулкарам ва кўкатлар каби маҳсулотлар учун лаборатория таҳлили мажбурий бўлади. Камчиликларни бартараф этиш учун 5 кун муддат берилади, камчиликлар бартараф этилганидан кейин корхона автоматик равишда “яшил” йўлакка қайтарилади.“Қизил” йўлак эса экспорт талабларини мунтазам бузган ва аниқланган камчиликларни бартараф этмаган корхоналарга нисбатан қўлланилади. Бундай тадбиркорлар учун хизматлар қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар вақтинча тўхтатилади.
https://sputniknews.uz/20251015/central-asia-tranzit-oshish-52724441.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/10/47583107_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_5fec2e0d9424b2758373864e142f20cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мева-сабзавот экспорти, россия, эътирознома, ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, хавфларни бошқариш тизими, яшил йўлак, сариқ йўлак, қизил йўлак, 192 млн доллар, 37,5 млн доллар
мева-сабзавот экспорти, россия, эътирознома, ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, хавфларни бошқариш тизими, яшил йўлак, сариқ йўлак, қизил йўлак, 192 млн доллар, 37,5 млн доллар
Сифатга эътироз ва солиқдан қочишлар сабаб мева-сабзавот экспортида назорат кучайтирилади
14:49 10.03.2026 (янгиланди: 15:01 10.03.2026) Импортчи давлатлардан эътирозлар сони ортиши ортидан Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” йўлакларга асосланган янги назорат тизимини жорий этмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар, биринчи навбатда, Россиядан маҳсулотларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги бўйича эътирозлар сони ортиб бораётгани сабабли мазкур маҳсулотлар экспорти устидан
назорат кучайтирилади.
Хабарда айтилишича, 2025 йил давомида айрим тадбиркорлар солиқ тўлашдан қочиш мақсадида экспорт нархларини сунъий пасайтиргани оқибатида 192 миллион долларлик маҳсулот ҳужжатларда акс этмаган.
2026 йил январь ойининг ўзида 37,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт кўрсаткичларида қайд этилмаган, импортчи давлатлардан 700 тадан ортиқ, биргина Россиядан эса 45 та эътирознома келиб тушган.
Шу муносабат билан яширин иқтисодиётга барҳам бериш, экспортда очиқлик, сифат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида таҳлилга асосланган “Хавфларни бошқариш тизими” жорий этилмоқда.
Унга кўра, экспортчи корхоналар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” йўлакларга ажратилади.
“Яшил” йўлакка фитосанитар талабларга риоя қиладиган, маҳсулотни тоза ҳудудлардан юклайдиган, зарарли организмлардан холи ва замонавий қадоқда экспорт қиладиган, нархларни сунъий пасайтирмайдиган корхоналар киради. Бу тоифа учун карантин назорати ва экспорт жараёни соддалаштирилади.
“Сариқ” йўлак талабларни мунтазам бузувчи корхоналар учун жорий этилади. Бунда назорат танлаб олиш тамойили асосида амалга оширилади, узум, помидор, анор, лимон, гулкарам ва кўкатлар каби маҳсулотлар учун лаборатория таҳлили мажбурий бўлади. Камчиликларни бартараф этиш учун 5 кун муддат берилади, камчиликлар бартараф этилганидан кейин корхона автоматик равишда “яшил” йўлакка қайтарилади.
“Қизил” йўлак эса экспорт талабларини мунтазам бузган ва аниқланган камчиликларни бартараф этмаган корхоналарга нисбатан қўлланилади. Бундай тадбиркорлар учун хизматлар қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар вақтинча тўхтатилади.