Тоғ сафарига биринчи марта чиқувчилар нималарни олиши керак —профессионал гид маслаҳатлари

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Профессионал гид Матвей Зикин тоғ сафарларини энди бошлаётганлар учун муҳим маслаҳатлар, хавфсизлик қоидалари ва кенг тарқалган хатолар ҳақида гапирди
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Матвей Зикин 15 йилдан бери тоғларга қизиқиб келади, сўнгги беш йилда эса Ўзбекистонда профессионал гид сифатида фаолият юритмоқда. У ушбу видеода тоғ сафарларини энди бошлаётганлар учун муҳим маслаҳатлар берди.
Матвейнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда тоғ сафарлари анча оммалашган. Шу билан бирга, ҳозир тажрибасиз ва лицензиясиз ҳолда одамларни тоғга олиб чиқувчилар ҳам учраб турибди.
Унинг айтишича, сертификатланган гидда махсус бейджик бўлади ва ундаги QR-код орқали гид ҳақидаги маълумотларни текшириш мумкин.
Матвей Ўзбекистонда қизиқарли йўналишлар кўплигини таъкидлайди. Унинг фикрича, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги тоғлар етарлича баҳоланмаган. Бу ҳудудларда нафақат гўзал манзаралар, балки қадимий қишлоқлар ҳам бор.
Гиднинг маслаҳатича, биринчи сафарни енгил йўналишлардан бошлаган маъқул. Акс ҳолда, дастлабки қийин тажриба одамда тоғ сафарларига бўлган қизиқишни сўндириб қўйиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, иштирокчиларнинг энг кўп хатоси — бепарволик. Кўпчилик олдиндан берилган тавсияларни ўқимайди, ўзлари билан нима олиш, қандай кийиниш ва нималарга тайёр туриш кераклигига етарлича эътибор бермайди.
Матвейнинг тушунтиришича, енгил сафарларга ҳатто спорт билан мунтазам шуғулланмайдиганлар ҳам чиқиши мумкин. Аммо ўрта даражадаги йўналишлар учун камида пиёда юришга одатланиш ва жисмоний тайёргарлик зарур.
Унинг таъкидлашича, тоғда энг қийин босқичлардан бири пастга тушиш ҳисобланади. Чунки тепага кўтарилишда куч сарфланади, жароҳатлар эса кўпинча айнан қайтиш йўлида юз беради. Шунинг учун кучни тўғри тақсимлаш муҳим.
Янги бошловчилар учун минимал экипировка тўпламига қулай пойабзал, узун шим, енги узун кийим ва қуёшдан ҳимоя қилувчи бош кийим киради. Шунингдек, рюкзак, қуёшдан ҳимоя креми, кўзойнак ва кичик дори қутичасини ҳам олиш тавсия этилади.
Тамадди учун эса тез ҳазм бўладиган маҳсулотлар — батончик, ёнғоқ кабилар маъқул. Бундан ташқари, бодринг ёки помидор олиш ва энг муҳими, етарлича сув захира қилиш зарур
Президент ознакомился с новым туристическим комплексом в Бостанлыкском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Тез орада туристлар Чимёнда қишда чанғи ва сноуборд, ёзда тоғ сайёҳликдан баҳраманд бўлади
Янгиликлар лентаси
0