Тез орада туристлар Чимёнда қишда чанғи ва сноуборд, ёзда тоғ сайёҳликдан баҳраманд бўлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с новым туристическим комплексом в Бостанлыкском районе
Президент ознакомился с новым туристическим комплексом в Бостанлыкском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида қарийб 1 300 гектар майдонда қурилаётган замонавий халқаро курорт сайёҳлар учун йил давомида хизмат кўрсатади
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги янги туризм мажмуаси имкониятлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Франциянинг “MND” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти лойиҳаси учун 1 минг 278 гектар майдон ажратилган.
Лойиҳа доирасида меҳмонхоналар ва денгиз сатҳидан 3 минг 300 метр баландликкача осма дор йўли қурилади. Бу тўлиқ мавсумий туризмни таъминлайди. Қишда чанғи ва сноуборд, бошқа ойларда эса тоғ сайёҳлиги ва кўнгилочар ҳордиқ имкониятлари пайдо бўлади.
Давлат раҳбари бу ердаги меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаларини кўздан кечирди.
Жумладан, 6 қаватли замонавий меҳмонхона 320 нафар сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга. Унда йил давомида ўртача 45 минг туристга хизмат кўрсатилиши режалаштирилган. Эътиборлиси, бу ерда “Wyndham” бренди билан ҳамкорликда малакали бошқарув йўлга қўйилмоқда. Меҳмонхонани ноябрда ишга тушириш режалаштирилган.
Ҳудуддаги яна бир лойиҳа доирасида 7 ва 5 қаватли апарт-отеллар, 7 қаватли меҳмонхона ҳамда 2 қаватли ресторан қурилди. Йил давомида ўртача 54 мингдан зиёд меҳмонни қабул қилиш мўлжалланган. Мажмуада 100 дан ортиқ киши ишли бўлади.
Айни пайтда 6 та шале қурилиши давом этмоқда.
Шу ерда 300 та автомобилга мўлжалланган тураргоҳ ҳам бор. Унинг биринчи қаватида ресторан, болалар майдончаси ва савдо мажмуаси ташкил этилган. Бу нафақат қулайлик, балки туристлар учун қўшимча хизматларни яхлит тақдим этиш имкониятини ҳам беради.
Умуммавсумий курорт лойиҳаси доирасида автомобиль йўлида туннел ҳам қурилди.
Ушбу иншоот таркибига узунлиги 1 минг 450 метр бўлган асосий йўл қисми, 2 та кўприк ва пиёдалар йўлаклари киради. У ҳудуддаги тоғ курортларига олиб борувчи асосий йўлни қисқартиради. Хавфсизликни ошириб, транспортлар ҳаракатини енгиллаштиради. Туннел орқали соатига 500 дан зиёд автомашиналар хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Самарканд, посетил мавзолей Имама Бухари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳи кенгайтирилмоқда
Янгиликлар лентаси
0