https://sputniknews.uz/20260309/iran-kislota-yomgir-uzbekistan-tasir-56180628.html
Эронда кислотали ёмғирлар бошланиши мумкин — бу Ўзбекистонга таъсир қиладими
Эронда кислотали ёмғирлар бошланиши мумкин — бу Ўзбекистонга таъсир қиладими
Sputnik Ўзбекистон
Эронда нефть омборларига берилган зарбалардан кейин кислотали ёмғирлар хавфи ҳақида огоҳлантирилди. Мутахассис фикрича, бу ҳолат Ўзбекистонга катта эмас, маълум даражада таъсир қилиши мумкин.
2026-03-09T10:43+0500
2026-03-09T10:43+0500
2026-03-10T10:17+0500
экология
ўзбекистон
ақш – эрон можароси
нефть
ўзгидромет
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/09/56180442_1:0:767:431_1920x0_80_0_0_7b3f2e2eedd006a5f581322be09bf79a.png
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Эрон Қизил ярим ой ташкилоти мамлакат аҳолисини нефть омборларидаги портлашлар оқибатида кислотали ёмғирлар ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирди.Аввалроқ Эроннинг нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш миллий компанияси Теҳрон ва Алборздаги нефть омборлари авиазарбаларга учраганини маълум қилган эди.Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, нефть омборларининг портлаши атмосферага кўп миқдорда заҳарли бирикмалар — углеводородлар, олтингугурт ва азот оксидлари чиқишига сабаб бўлади.Уларнинг қайд этишича, бундай ҳолат терида кимёвий куйишлар ва ўпканинг жиддий шикастланишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Шу муносабат билан ташкилот нефть омборларидаги портлашлардан кейин ёғингарчилик кузатилса, аҳолини уйдан чиқмасликка чақирди.Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий нефть омборларига берилган зарбаларни кескин қоралади.Айни пайтда мутахассислар Эрон ҳудудида кузатилаётган атмосфера жараёнларининг Марказий Осиёга, жумладан Ўзбекистонга таъсири масаласига ҳам эътибор қаратмоқда.Иқлимшунос, Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг баҳолашича, Эрон томондан келаётган ҳаво массалари билан боғлиқ маълум таъсирлар Ўзбекистонда ҳам сезилиши мумкин, аммо бу катта даражада бўлмайди.Ўзгидромет маълумотига кўра, душанба куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида, хусусан Тошкент шаҳрида ёғингарчилик бўлади.
https://sputniknews.uz/20260225/uzbekistan-suniy-yomgir-yogdirish-55940830.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/09/56180442_97:0:672:431_1920x0_80_0_0_b81b556d4f3d1feb049dc37ecaf139ee.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, кислотали ёмғир, нефть омборлари, нефть базаси, эрон қизил ярим ой ташкилоти, теҳрон, алборз, заҳарли булут, атмосфера, ҳаво массалари, ўзбекистон, ўзгидромет, эркин абдулаҳатов, ёғингарчилик, экологик хавф, исмоил багаи
эрон, кислотали ёмғир, нефть омборлари, нефть базаси, эрон қизил ярим ой ташкилоти, теҳрон, алборз, заҳарли булут, атмосфера, ҳаво массалари, ўзбекистон, ўзгидромет, эркин абдулаҳатов, ёғингарчилик, экологик хавф, исмоил багаи
Эронда кислотали ёмғирлар бошланиши мумкин — бу Ўзбекистонга таъсир қиладими
10:43 09.03.2026 (янгиланди: 10:17 10.03.2026) Эрондаги нефть омборлари портлаши ортидан атмосферага заҳарли бирикмалар чиқиши ва кислотали ёмғирлар ёғиши мумкинлиги айтилди. Эксперт бунинг Ўзбекистонга таъсирини изоҳлади.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Эрон Қизил ярим ой ташкилоти мамлакат аҳолисини нефть омборларидаги портлашлар оқибатида кислотали ёмғирлар ёғиши мумкинлигидан
огоҳлантирди.
Аввалроқ Эроннинг нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш миллий компанияси Теҳрон ва Алборздаги нефть омборлари авиазарбаларга учраганини маълум қилган эди.
Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, нефть омборларининг портлаши атмосферага кўп миқдорда заҳарли бирикмалар — углеводородлар, олтингугурт ва азот оксидлари чиқишига сабаб бўлади.
Агар шу пайтда ёмғир ёғса, у хавфли тус олиб, кучли кислотали хусусият касб этиши мумкин.
Уларнинг қайд этишича, бундай ҳолат терида кимёвий куйишлар ва ўпканинг жиддий шикастланишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Шу муносабат билан ташкилот нефть омборларидаги портлашлардан кейин ёғингарчилик кузатилса, аҳолини уйдан чиқмасликка чақирди.
Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий нефть омборларига берилган зарбаларни кескин қоралади.
“АҚШ ва Исроилнинг Эрон халқига қарши жиноий уруши Эрон энергетика инфратузилмасига қасддан зарбалар бериш билан янги хавфли босқичга кирди. Нефть омборларига қилинган бу ҳужумлар Эрон фуқароларига қарши мақсадли кимёвий урушдан бошқа нарса эмас”, — деб ёзган Бақоий Х ижтимоий тармоғида.
Айни пайтда мутахассислар Эрон ҳудудида кузатилаётган атмосфера жараёнларининг Марказий Осиёга, жумладан Ўзбекистонга таъсири масаласига ҳам эътибор қаратмоқда.
Иқлимшунос, Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг баҳолашича, Эрон томондан келаётган ҳаво массалари билан боғлиқ маълум таъсирлар Ўзбекистонда ҳам сезилиши мумкин, аммо бу катта даражада бўлмайди.
“У ўша (Эрон — таҳр.) томондан келади. Лекин бу концентрациялар бизгача деярли етиб келмайди. Қандайдир миқдорда таъсирлар бор, аммо катта даражада эмас. Лекин таъсирлар барибир бўлади. Камайиш тенденцияси томон тренд кузатилмоқда”, — деб ёзди Абдулаҳатов ўзининг Telegram-каналидаги фойдаланувчилар саволларига жавобан.
Ўзгидромет
маълумотига кўра, душанба куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида, хусусан Тошкент шаҳрида ёғингарчилик бўлади.