https://sputniknews.uz/20260225/uzbekistan-suniy-yomgir-yogdirish-55940830.html
Ўзбекистон шу йил баҳордан сунъий ёмғир ёғдиришни бошлайди
Ўзбекистон шу йил баҳордан сунъий ёмғир ёғдиришни бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон олимлари Оролбўйи минтақасида сунъий ёмғир чақириш бўйича пилот лойиҳани баҳорда ишга туширишни режалаштирмоқда. Технология ёғингарчиликни 10–20 фоизга ошириши мумкин.
2026-02-25T16:48+0500
2026-02-25T16:48+0500
2026-02-25T16:48+0500
ўзбекистон
жамият
экология
ёмғир
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45714981_0:113:1200:788_1920x0_80_0_0_144090302313ce08b2d182f8de56cac6.jpg
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон олимлари 2026 йилдан сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этишни бошлашни режалаштирмоқда. Оролбўйи минтақасида пилот лойиҳани жорий йил баҳорида ишга тушириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси РИА Новостига маълум қилди.Унинг таъкидлашича, лойиҳани амалга оширишда ёғингарчиликни сунъий кўпайтириш бўйича халқаро тажриба ўрганилган. Бундай технологиялар Хитой, БАА ва Саудия Арабистонида қўлланиб келинмоқда.Пилот доирасида бешта синов учиришини ўтказиш режалаштирилган. Гап булутларни экиш усули ҳақида кетмоқда — бу об-ҳавони сунъий ўзгартириш усули бўлиб, ёмғир ёғишини рағбатлантириш мақсадида булутларга махсус реагентлар пуркалади. Технология, аввало, қурғоқчилик муаммоси кескин бўлган Оролбўйи минтақасида қўлланилиши режалаштирилмоқда.Агар тажриба ижобий натижа берса, лойиҳани мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш мумкин.Аввалроқ "Ўзгидромет" 2025 йил Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ва жуда қуруқ йиллардан бири бўлганини маълум қилган эди.Хусусан, Тошкентда 2025 йилда ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 17,1 даражани ташкил этди — бу кузатувлар давридаги меъёрдан 2 даражага юқори. Республиканинг аксарият ҳудудларида йиллик ёғингарчилик миқдори иқлимий меъёрнинг 50–80 фоизини ташкил этган. Фақат шимоли-ғарбий туманлар ва чекка жанубда ёғингарчилик ҳажми меъёрга яқин бўлган.Синоптиклар маълумотларига кўра, мамлакатда исиш суръатлари глобал ўртача кўрсаткичлардан юқори. Музликларнинг жадал эриши, сув ресурсларининг камайиши ҳамда сел, қор кўчкилари ва қурғоқчилик каби экстремал метеорологик ҳодисалар сонининг ортиши кузатилмоқда. Иқлим моделлари прогнозларига кўра, яқин юз йилликда мамлакатда ҳарорат яна 1,5–3 даражага ошиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260217/tajikistan-muzliklar-qisqarish-55760587.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45714981_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_45fb47981e4dffae3f6f1678171c4b62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, оролбўйи, сунъий ёмғир, булут экиш, ёғингарчилик, фанлар академияси, ўзгидромет, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, метеорология, глобал исиш, сув ресурслари
ўзбекистон, оролбўйи, сунъий ёмғир, булут экиш, ёғингарчилик, фанлар академияси, ўзгидромет, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, метеорология, глобал исиш, сув ресурслари
Ўзбекистон шу йил баҳордан сунъий ёмғир ёғдиришни бошлайди
Ўзбекистон олимлари Оролбўйи минтақасида сунъий ёмғир чақириш бўйича пилот лойиҳани баҳорда ишга туширишни режалаштирмоқда. Технология ёғингарчиликни 10–20 фоизга ошириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон олимлари 2026 йилдан сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этишни бошлашни режалаштирмоқда. Оролбўйи минтақасида пилот лойиҳани жорий йил баҳорида ишга тушириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси РИА Новостига
маълум қилди.
"Ўзбекистонда жорий йилнинг баҳорида сунъий ёмғир чақириш бўйича пилот лойиҳани ишга тушириш режалаштирилмоқда", — деди академия вакили.
Унинг таъкидлашича, лойиҳани амалга оширишда ёғингарчиликни сунъий кўпайтириш бўйича халқаро тажриба ўрганилган. Бундай технологиялар Хитой, БАА ва Саудия Арабистонида қўлланиб келинмоқда.
Пилот доирасида бешта синов учиришини ўтказиш режалаштирилган. Гап булутларни экиш усули ҳақида кетмоқда — бу об-ҳавони сунъий ўзгартириш усули бўлиб, ёмғир ёғишини рағбатлантириш мақсадида булутларга махсус реагентлар пуркалади. Технология, аввало, қурғоқчилик муаммоси кескин бўлган Оролбўйи минтақасида қўлланилиши режалаштирилмоқда.
"Прогнозларга кўра, бундай технология ёғингарчилик миқдорини табиий даражадан 10-20 фоизга оширишга ёрдам беради", — деди агентлик суҳбатдоши.
Агар тажриба ижобий натижа берса, лойиҳани мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш мумкин.
Аввалроқ "Ўзгидромет" 2025 йил Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ва жуда қуруқ йиллардан бири бўлганини маълум қилган эди.
Хусусан, Тошкентда 2025 йилда ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 17,1 даражани ташкил этди — бу кузатувлар давридаги меъёрдан 2 даражага юқори. Республиканинг аксарият ҳудудларида йиллик ёғингарчилик миқдори иқлимий меъёрнинг 50–80 фоизини ташкил этган. Фақат шимоли-ғарбий туманлар ва чекка жанубда ёғингарчилик ҳажми меъёрга яқин бўлган.
Синоптиклар маълумотларига кўра, мамлакатда исиш суръатлари глобал ўртача кўрсаткичлардан юқори. Музликларнинг жадал эриши, сув ресурсларининг камайиши ҳамда сел, қор кўчкилари ва қурғоқчилик каби экстремал метеорологик ҳодисалар сонининг ортиши кузатилмоқда. Иқлим моделлари прогнозларига кўра, яқин юз йилликда мамлакатда ҳарорат яна 1,5–3 даражага ошиши мумкин.