Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

11 ойда 27,2 млрд доллар: Қозоғистон Сенатида ЕОИИ билан савдо рақамлари очиқланди

© Sputnik / Владислав ВодневТоварооборот Казахстана со странами ЕАЭС превысил 27 млрд долларов
Товарооборот Казахстана со странами ЕАЭС превысил 27 млрд долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2026
Oбуна бўлиш
Муҳокамада ЕОИИ билан савдода Россиянинг улуши устунлиги, экспорт таркибида нефть маҳсулотлари етакчилиги ва товар келиб чиқишини назорат қилишнинг янги механизмлари маълум қилинди
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги товар айланмаси 2025 йилнинг 11 ойида 27,2 миллиард долларни ташкил этди. Экспортнинг 51 фоизи нефть ва нефть маҳсулотларига тўғри келади. Бу ҳақда Сенат мажлисида депутат Шокарим Буктуғутов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур савдо айланмасининг қарийб 89 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда Қирғизистон — 7,2 фоиз, Беларусь — 3,8 фоиз ва Арманистон — 0,2 фоиз билан қайд этилган.
Шунингдек, Сенат ЕОИИ божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарларнинг келиб чиқишини аниқлашнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Ҳужжат ЕОИИдан экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқишини тасдиқлаш тартибини ягона шаклга келтиришга қаратилган. У сертификатларни текшириш, электрон верификация тизимини жорий этиш ва ташқи бозорларга чиқишни енгиллаштиришни назарда тутади.
Бундан ташқари, Сенат ЕОИИ техник регламентлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратига оид баённомани ҳам маъқуллади.
Мазкур ўзгартишлар Иттифоқ давлатлари ўртасида ахборот алмашинувини яхшилаш, назорат самарадорлигини ошириш ва ягона бозор фаолиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси
Янгиликлар лентаси
0