https://sputniknews.uz/20260307/aqsh-24-soat-ichida-220dan-ortiq-askarini-yoqotdi-56162237.html
АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди — Эрон
АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди — Эрон
Sputnik Ўзбекистон
Эрон Ислом революцияси қўриқчилари (КСИР) денгиз кучларининг дрон ҳужуми натижасида АҚШ ҳарбий базасида 200дан ортиқ ҳарбий қурбон бўлган. 07.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-07T19:32+0500
2026-03-07T19:32+0500
2026-03-07T19:36+0500
ақш
эрон
ақш – эрон можароси
форс кўрфази
ақш ва исроилнинг эронга ҳужуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/03/56066837_0:140:1351:900_1920x0_80_0_0_7d2d1cc0d20b693bdb6f34d69f6748c1.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. АҚШ сўнгги 24 соат ичида кўплаб аскарлари ва қўмондонларини йўқотди, деб хабар берди Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги марказий штаб-квартираси.Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган. Бундан ташқари, Форс кўрфазининг шимолий қисмида Америка нефт қуюувчи танкерига зарба берилган.Ўтган чоршанба куни Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний Америка қўшинлари орасида 500 дан ортиқ қурбонлар ҳақида хабар берган эди. Ҳозирга қадар АҚШ ўз қуролли кучлари орасида атиги 6 нафар ҳарбийнинг ўлимини расман тан олди.
https://sputniknews.uz/20260306/aqsh-rahbariyati-eronga-qarshi-urushni-qiyyomat-qoyim-urushi-deb-tushuntirmoqda-56138957.html
https://sputniknews.uz/20260307/eron-qoshni-davlatlarga-hujum-qilmaslikka-qaror-qildi-56156012.html
эрон
форс кўрфази
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/03/56066837_8:0:1208:900_1920x0_80_0_0_cfd1b0585c94997c4ad86580c4a75efe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, эрон, ақш – эрон можароси, форс кўрфази, ақш ва исроилнинг эронга ҳужуми
ақш, эрон, ақш – эрон можароси, форс кўрфази, ақш ва исроилнинг эронга ҳужуми
АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди — Эрон
19:32 07.03.2026 (янгиланди: 19:36 07.03.2026) Эрон Ислом революцияси қўриқчилари (КСИР) денгиз кучларининг дрон ҳужуми натижасида АҚШ ҳарбий базасида 200дан ортиқ ҳарбий қурбон бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. АҚШ сўнгги 24 соат ичида кўплаб аскарлари ва қўмондонларини йўқотди, деб хабар берди Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги марказий штаб-квартираси.
"АҚШ денгиз флотининг минтақадаги бешинчи флотида йигирма бир киши ҳалок бўлди ва кўплари яраланди. БААдаги АҚШнинг Ал-Джафра базасида тахминан 200 киши ҳалок бўлди ёки яраланди", дейилади давлат телерадиокомпанияси баёнотида.
Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган. Бундан ташқари, Форс кўрфазининг шимолий қисмида Америка нефт қуюувчи танкерига зарба берилган.
Ўтган чоршанба куни Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний Америка қўшинлари орасида 500 дан ортиқ қурбонлар ҳақида хабар берган эди.
Ҳозирга қадар АҚШ ўз қуролли кучлари орасида атиги 6 нафар ҳарбийнинг ўлимини расман тан олди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди. Вашингтон ва Теҳрон музокараларининг сўнгги босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Россия президенти Владимир Путин Эрон Олий Раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.