https://sputniknews.uz/20260307/eron-qoshni-davlatlarga-hujum-qilmaslikka-qaror-qildi-56156012.html
Эрон қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка қарор қилди
Эрон қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка қарор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Эрон қўшни давлатларга ҳужум қилмайди, лекин Яқин Шарқдаги АҚШ нишонларига ва Исроилга зарба беришда давом этади. 07.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-07T14:33+0500
2026-03-07T14:33+0500
2026-03-07T19:34+0500
эрон
масъуд пезешкиён
ақш
ақш – эрон можароси
форс кўрфази
ақш ва исроилнинг эронга ҳужуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/18/46295329_0:81:3227:1896_1920x0_80_0_0_3b35633bdec3fa6750fd6338fd1a5bb9.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Эроннинг муваққат Бошқарув Кенгаши қўшни давлатларга ҳужумларни тўхтатишга қарор қилди, улар томонидан ҳужум қилинган ҳолатлар бундан мустасно, деди президент Масуд Пезешкиан.Эрон президенти қўшнилардан узр сўради ва Эрон ҳарбийлари Эронни АҚШ ва Исроил ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрганини таъкидлади. Эрон ҳарбийлари Яқин Шарқдаги АҚШ нишонларига ва Исроилга зарба беришда давом этади, деди Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби вакили Аболфазл Шекарчи.Бир кун олдин Масуд Пезешкиён Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашган эди. Россия Президенти Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун куч ишлатишни тўхтатишга ва тинчлик музокараларига қайтишга чақирди. Шунингдек, у Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб туришини таъкидлади.
эрон
форс кўрфази
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/18/46295329_249:0:2980:2048_1920x0_80_0_0_a179971813f67c671b122788a3c34518.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, масъуд пезешкиён, ақш, ақш – эрон можароси, форс кўрфази, ақш ва исроилнинг эронга ҳужуми
эрон, масъуд пезешкиён, ақш, ақш – эрон можароси, форс кўрфази, ақш ва исроилнинг эронга ҳужуми
Эрон қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка қарор қилди
14:33 07.03.2026 (янгиланди: 19:34 07.03.2026) Эрон қўшни давлатларга ҳужум қилмайди, лекин Яқин Шарқдаги АҚШ нишонларига ва Исроилга зарба беришда давом этади.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Эроннинг муваққат Бошқарув Кенгаши қўшни давлатларга ҳужумларни тўхтатишга қарор қилди, улар томонидан ҳужум қилинган ҳолатлар бундан мустасно, деди президент Масуд Пезешкиан.
"Кенгаш кеча қўшни давлатларга ҳужум қилмаслик ёки ракета учирмасликка қарор қилди, улар томонидан Эронга ҳужум қилинган ҳолатлар бундан мустасно. <...> Биз улар бизнинг биродарларимиз эканлигини кўп марта айтганмиз. <...> Ва биз минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун биргаликда ишлашимиз керак", - дейилада баёнотда.
Эрон президенти қўшнилардан узр сўради ва Эрон ҳарбийлари Эронни АҚШ ва Исроил ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрганини таъкидлади.
Сиёсатчи мавжуд келишмовчиликларни "Вашингтон ва Тел-Авивнинг ўйинчоғи" бўлиш ўрнига дипломатия орқали ҳал қилишга чақирди.
Эрон ҳарбийлари Яқин Шарқдаги АҚШ нишонларига ва Исроилга зарба беришда давом этади, деди Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби вакили Аболфазл Шекарчи.
"АҚШ ва сионист режимга қарши зарбалар давом этади. Ҳозиргача АҚШ ва Исроилга ўз маконлари ва имкониятларини беришдан бош тортган мамлакатлар бизнинг ҳужумларимизнинг нишони бўлмаган ва бўлмайди", деди Шекарчи, Фарс ахборот агентлигига кўра.
Бир кун олдин Масуд Пезешкиён Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашган эди. Россия Президенти Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун куч ишлатишни тўхтатишга ва тинчлик музокараларига қайтишга чақирди. Шунингдек, у Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб туришини таъкидлади.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди. Вашингтон ва Теҳрон музокараларининг сўнгги босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Россия президенти Владимир Путин Эрон Олий Раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.