АҚШ-Эрон можароси нефть нархини оширди — бир қатор мамлакатларда бензин қимматлашмоқда

© Getty Images / AnadoluДобыча нефти
Добыча нефти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2026
Oбуна бўлиш
Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашиши ва Эроннинг Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатланишни чеклаши фонида нефть нархи ошмоқда. Айрим мамлакатларда бензин ва дизель нархи ҳам кўтарила бошлади.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашиши фонида дунё бозорларида нефть нархи ошмоқда. Бу, жумладан, Эроннинг Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатланишни чеклаш ҳақидаги баёноти билан боғлиқ.
Эрон АҚШ ва Исроил билан зиддият фонида Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатланишни, жумладан, нефть танкерлари тақиқлашини эълон қилди.
Politico маълумотига кўра, АҚШ маъмурияти Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий операциянинг иқтисодий оқибатларини диққат билан кузатмоқда ва энергия бозорлари учун хавфлар ортиб бораётганини тан олмоқда.
Можаро фонида бир қатор давлатларда ёқилғи нархи ошмоқда:
АҚШда бензин бир кунда деярли 10 центга - 3,2% га қимматлашди;
Германияда бензин тахминан 3% га ошди, ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар пайдо бўлди;
Бельгияда дизель ва мазут нархи беш кунда 15% га ошди;
Нидерландияда бензин 1,5%, дизель эса 4,5% га қимматлашди;
Польшада ёқилғи нархи тахминан 8,5% га ошди;
Японияда бензин ва дизель нархи ҳафта давомида 11% га кўтарилди;
Жанубий Кореяда уч кун ичида бензин тахминан 4,1%га дизель ёқилғиси нархи тахминан 6,6%га ошди.
Украинада бензин нархи ўсишда давом этмоқда;
Руминияда дизель нархи нефть бир баррель учун 120–130 долларга етса 20% дан кўпроққа ошиши мумкин;
Буюк Британияда газ нархи Эрон атрофидаги кескинлик фонида сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага чиқиб, бир кунда 32% га ошди;
Туркия ёқилғи нархларини барқарорлаштириш учун махсус солиқ механизмини жорий қилди;
Бангладеш аҳолини ёқилғини тежаш ва жамоат транспортидан кўпроқ фойдаланишга чақирди;
Таиланд дизель нархини 15 кунга музлатиб қўйди.
Россия президенти Владимир Путин чоршанба кунидаги интервьюсида нефть нархининг ошиши, жумладан, Россия нефтига қўйилган чекловлар билан ҳам боғлиқ эканини айтди.
Американская ударная авианосная группа. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
АҚШ – Эрон можароси: кучлар таққоси, ракета ва қўлланилган ўқ-дорилар сони
Янгиликлар лентаси
0