https://sputniknews.uz/20260304/usa-iran-mojaro-56092237.html
АҚШ – Эрон можароси: кучлар таққоси, ракета ва қўлланилган ўқ-дорилар сони
АҚШ – Эрон можароси: кучлар таққоси, ракета ва қўлланилган ўқ-дорилар сони
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ–Эрон можаросида ҳарбий кучлар, ракета арсенали ва томонлар иттифоқчилари таҳлил қилинмоқда. АҚШ операциясида 50 минг ҳарбий ва 200 самолёт иштирок этмоқда, Эрон эса минглаб ракета ва дронларга эга.
2026-03-04T12:46+0500
2026-03-04T12:46+0500
2026-03-04T13:12+0500
дунё янгиликлари
дунёда
исроил
франция
зенит-ракета комплекслари
авиаташувчи
дрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/04/56092428_0:98:1426:900_1920x0_80_0_0_e481cb6ac274d00def1c1617486aaad6.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. АҚШнинг Эронга қарши операциясида 50 нафар мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 200 та қирувчи самолёт иштирок этмоқда. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари генерал Бредли Купер маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, операцияда иккита авиаташувчи, B-1 ва B-2 стратегик бомбардимончи самолётлари, B-52 самолётлари, шунингдек, бир қатор денгиз ва ҳаво кучлари иштирок этмоқда. Яқин вақтда минтақага қўшимча кучлар келиши кутилмоқда.Купер келтирган асосий рақамлар:Исроил мудофаа армиясининг маълум қилишича, операция бошланганидан бери Исроил авиацияси 300 тага яқин Эрон ракетасини йўқ қилган ва мамлакат бўйлаб 4000 та ўқ-дори қўллаган.Таҳлилчиларга кўра, Эроннинг баллистик ракета арсенали 1500–3000 та атрофида деб баҳоланади, айрим ҳисоб-китобларда бу рақам 4000 тагача етиши мумкин.Шу билан бирга, РИА Новости ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари "Tomahawk" қанотли ракеталарининг тахминан 4000 дона захирасига эга.Аввалроқ CNN телеканали АҚШнинг ракета захиралари, жумладан, "Tomahawk", тугаб бораётгани ҳақида хабар берган эди.Шу билан бирга, Франция президенти Эммануэл Макрон Кипрга ҳаво мудофаа тизимлари ва “Лангедок” фрегати юборилишини маълум қилди. Шунингдек, “Шарль де Голл” авиаташувчиси Ўрта ер денгизига йўналтирилмоқда.Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан, Теҳронга зарба берган эди. Эрон эса Исроил ҳудудига ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси душман 680 нафардан ортиқ ҳарбийсини йўқотганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20260303/iran-mojaro-bayonotlar-56066443.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/04/56092428_79:0:1279:900_1920x0_80_0_0_aa8f6dca4ddd40748942e439691a9538.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш эрон можароси, ақш эрон уруши, эрон ракета арсенали, ақш ҳарбий операцияси, centcom, бредли купер, tomahawk ракета, исроил эрон можароси, яқин шарқ можароси, ақш эрон кучлар таққоси
ақш эрон можароси, ақш эрон уруши, эрон ракета арсенали, ақш ҳарбий операцияси, centcom, бредли купер, tomahawk ракета, исроил эрон можароси, яқин шарқ можароси, ақш эрон кучлар таққоси
АҚШ – Эрон можароси: кучлар таққоси, ракета ва қўлланилган ўқ-дорилар сони
12:46 04.03.2026 (янгиланди: 13:12 04.03.2026) АҚШ–Эрон можароси кескинлашмоқда. Томонлар минглаб ракета, дрон ва юзлаб ҳарбий техникалардан фойдаланмоқда. Экспертлар ҳарбий кучлар таққосини таҳлил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. АҚШнинг Эронга қарши операциясида 50 нафар мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 200 та қирувчи самолёт иштирок этмоқда. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари генерал Бредли Купер
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, операцияда иккита авиаташувчи, B-1 ва B-2 стратегик бомбардимончи самолётлари, B-52 самолётлари, шунингдек, бир қатор денгиз ва ҳаво кучлари иштирок этмоқда. Яқин вақтда минтақага қўшимча кучлар келиши кутилмоқда.
Купер келтирган асосий рақамлар:
2000 тага яқин нишонга зарба берилган;
юзлаб ракета учириш қурилмалари йўқ қилинган;
17 та Эрон ҳарбий кемаси, жумладан, сув ости кемаси йўқ қилинган;
Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғозида Эрон кемалари қолмаган.
Пентагон маълумотига кўра, Эрон жавоб сифатида 500 тадан ортиқ баллистик ракета ва 2 мингтадан ортиқ дрон учирган.
Исроил мудофаа армиясининг маълум қилишича, операция бошланганидан бери Исроил авиацияси 300 тага яқин Эрон ракетасини йўқ қилган ва мамлакат бўйлаб 4000 та ўқ-дори қўллаган.
Таҳлилчиларга кўра, Эроннинг баллистик ракета арсенали 1500–3000 та атрофида деб баҳоланади, айрим ҳисоб-китобларда бу рақам 4000 тагача етиши мумкин.
Шу билан бирга, РИА Новости ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари "Tomahawk" қанотли ракеталарининг тахминан 4000 дона захирасига эга.
Аввалроқ CNN телеканали АҚШнинг ракета захиралари, жумладан, "Tomahawk", тугаб бораётгани ҳақида хабар берган эди.
Телеканал маълумотига кўра, яқин кунларда Эрон курд мухолифати кучлари Эрон ғарбидаги қуруқлик операциясида иштирок этиши мумкин. Манбаларга кўра, МРБ Эронда халқ қўзғолонини қўзғатиш мақсадида курд кучларини қуроллантириш устида ишламоқда.
Шу билан бирга, Франция президенти Эммануэл Макрон Кипрга ҳаво мудофаа тизимлари ва “Лангедок” фрегати юборилишини маълум қилди. Шунингдек, “Шарль де Голл” авиаташувчиси Ўрта ер денгизига йўналтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан, Теҳронга зарба берган эди. Эрон эса Исроил ҳудудига ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси душман 680 нафардан ортиқ ҳарбийсини йўқотганини маълум қилди.