Ўзбекистон компанияси Мўғулистонда уран қидирув ишларини бошлаши мумкин

© Sputnik / Сергей ПятаковВывоз уранового грунта погрузочно-доставочной машиной ПД-2Э на руднике "Глубокий"
Вывоз уранового грунта погрузочно-доставочной машиной ПД-2Э на руднике Глубокий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2026
Oбуна бўлиш
UOGC компанияси Мўғулистонда уран истиқболли майдонларида геология-қидирув ишларини бошлашни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда бурғулаш ишлари амалга оширилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг "Uzbek Overseas Geology Company" (UOGC) компанияси 2026 йилда Мўғулистонда уран истиқболли майдонларида геология-қидирув ишларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, UOGC ва Мўғулистоннинг MonAtom компанияси вакиллари Улан-Баторда учрашиб, мамлакат ҳудудида геология-қидирув ишларини олиб бориш масалаларини муҳокама қилган.
Компания хабарига кўра, жорий йилда тегишли лицензияларни расмийлаштириш ва уран учун истиқболли майдонларда қидирув ишларини бошлаш режалаштирилган.
Апрель ойида UOGC ва MonAtom истиқболли участкаларда ишлаш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини имзолашни режалаштирмоқда. Шунингдек, Мўғулистонда фаолият юритаётган бурғилаш ва геофизика компаниялари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Дастлабки лойиҳа ҳужжатларига кўра, биринчи босқичда ажратилган майдонларда қарийб 60 минг метр бурғулаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, ушбу майдонлардаги уран захиралари баҳоланиб, кейинги геология-қидирув ишларининг дастури аниқлаштирилади.

"Uzbek Overseas Geology Company" 2025 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан хориждаги конларни геологик ўрганиш ва ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда компания Мўғулистон, Афғонистон ва Иорданияда лойиҳаларни амалга оширмоқда.

МАГАТЭ маълумотларига кўра, Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда 7-ўрин, уни қазиб олиш бўйича эса 5-ўринни эгаллайди. 2025 йилда мамлакатда 7 минг тонна уран қазиб олинган, 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткични уч баробарга ошириш режалаштирилган.
Добыча урановой руды. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Мўғулистонда уран қазиб олиш бўйича Ўзбекистон билан қўшма лойиҳа йўлга қўйилмоқда
Янгиликлар лентаси
0