https://sputniknews.uz/20250908/moguliston-uran-ozbekiston-loyiha-51824048.html
Мўғулистонда уран қазиб олиш бўйича Ўзбекистон билан қўшма лойиҳа йўлга қўйилмоқда
Мўғулистонда уран қазиб олиш бўйича Ўзбекистон билан қўшма лойиҳа йўлга қўйилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мўғулистон билан янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаларни бошлади
2025-09-08T18:44+0500
2025-09-08T18:44+0500
2025-09-08T18:44+0500
иқтисод
ўзбекистон
мўғулистон
уран
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/08/51810399_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_479924686c82ba7c52e669ec564aee2c.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Геология соҳасида ислоҳотларни давом эттираётган Ўзбекистон Мўғулистон билан янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаларни бошлади, дея хабар бермоқда UzA.Такидланишича, “Uzbek Overseas Geology Company” бош директори Ҳайитбой Омонов ва “Navoiyuran” ДК таркибидаги “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий маркази асосчиси Ҳусниддин Оловов Мўғулистонда жойлашган “MonAtom” компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказди.Ҳайитбой Омоновнинг қайд этишича, Ўзбекистон геология соҳасида ислоҳотларни изчил амалга оширмоқда.Якуний келишувларда иштирокчилар геологик маълумотлар ва ҳисоботлар алмашинуви, уларни чуқур ўрганиш ва тегишли хулосаларни чиқариш бўйича босқичма-босқич режа тузгани ҳам қайд этилмоқда.Жорий йилнинг август ойида томонлар Мўғулистоннинг жанубидаги Дорнгов вилоятига ташриф буюришган эди. У ерда истиқболли "Nars" уран конида сўнгги йилларда олиб борилган геология-қидирув ишлари натижалари билан танишишган. Шунингдек, участканинг геологик тузилиши ўрганилиб, геологик баҳолаш ишларини бошлаш учун зарур инфратузилма объектларининг жорий ҳолати баҳоланган эди.Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистондаги ташрифи давомида икки мамлакатда хомашё ресурслари конларини биргаликда ўзлаштиришни таклиф этган эди. Бу геология-қидирув дастурини амалга ошириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш орқали амалга оширилиши мўлжалланган.Маълумот учун: "Uzbek Overseas Geology Company" МЧЖ Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2025 йилда хориждаги конларни геологик ўрганиш ва ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда компания Мўғулистон ва Афғонистонда лойиҳаларни амалга оширмоқда. Улан-Баторда эса унинг ваколатхонаси ҳам очилди.
https://sputniknews.uz/20250625/ozbekiston-moguliston-kelishuvlar-50151731.html
ўзбекистон
мўғулистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/08/51810399_311:0:1751:1080_1920x0_80_0_0_2183005d9c5eb21f15ad32e19bea6f20.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мўғулистон уран ўзбекистон лойиҳа ҳамкорлик
мўғулистон уран ўзбекистон лойиҳа ҳамкорлик
Мўғулистонда уран қазиб олиш бўйича Ўзбекистон билан қўшма лойиҳа йўлга қўйилмоқда
Ҳамкорлик тадқиқот ва кузатувларнинг амалий ечимларини ўзаро алмашишни ҳам назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Геология соҳасида ислоҳотларни давом эттираётган Ўзбекистон Мўғулистон билан янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаларни бошлади, дея
хабар бермоқда UzA.
Такидланишича, “Uzbek Overseas Geology Company” бош директори Ҳайитбой Омонов ва “Navoiyuran” ДК таркибидаги “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий маркази асосчиси Ҳусниддин Оловов Мўғулистонда жойлашган “MonAtom” компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Ҳайитбой Омоновнинг қайд этишича, Ўзбекистон геология соҳасида ислоҳотларни изчил амалга оширмоқда.
“Уран ва ноёб металларни қазиб олиш ҳамкорлиги икки томон учун ҳам иқтисодий фойда келтиради. Биз учун энг муҳим йўналиш — бу замонавий технологиялар асосида геологик изланишларни олиб бориш, қазилма бойликларни самарали ва экологик жиҳатдан хавфсиз ўзлаштириш учун замин яратади. Мўғулистондаги лойиҳада иштирок этиш, тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорликда ўз салоҳиятимизни ошириш имконини беради. Бу шериклик минтақавий иқтисодий тараққиётга ҳам жиддий ҳисса қўшади”, - деди у.
Якуний келишувларда иштирокчилар геологик маълумотлар ва ҳисоботлар алмашинуви, уларни чуқур ўрганиш ва тегишли хулосаларни чиқариш бўйича босқичма-босқич режа тузгани ҳам қайд этилмоқда.
Жорий йилнинг август ойида томонлар Мўғулистоннинг жанубидаги Дорнгов вилоятига
ташриф буюришган эди. У ерда истиқболли "Nars" уран конида сўнгги йилларда олиб борилган геология-қидирув ишлари натижалари билан танишишган. Шунингдек, участканинг геологик тузилиши ўрганилиб, геологик баҳолаш ишларини бошлаш учун зарур инфратузилма объектларининг жорий ҳолати баҳоланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистондаги ташрифи давомида икки мамлакатда хомашё ресурслари конларини биргаликда ўзлаштиришни таклиф этган эди. Бу геология-қидирув дастурини амалга ошириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш орқали амалга оширилиши мўлжалланган.
Маълумот учун: "Uzbek Overseas Geology Company" МЧЖ Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2025 йилда хориждаги конларни геологик ўрганиш ва ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда компания Мўғулистон ва Афғонистонда лойиҳаларни амалга оширмоқда. Улан-Баторда эса унинг ваколатхонаси ҳам очилди.