Тошкент — Санкт-Петербург йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

© Комитет по транспорту Санкт-ПетербургаОткрыто автобусное сообщение из Санкт-Петербурга в Ташкент
Открыто автобусное сообщение из Санкт-Петербурга в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2026
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург автовокзалидан Тошкентга автобус қатнови йўлга қўйилди. Маршрут Қорақалпоғистондаги “Довут-ота” чегара назорат пости орқали ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Санкт-Петербург автовокзалидан Тошкентга автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Санкт-Петербург транспорт қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сафар вақти 69 соатни ташкил этади.
Автобус йўл давомида Россиядаги “Маштаково”, Қозоғистондаги “Сирим” ва “Тажен”, шунингдек, Қорақалпоғистондаги “Довут-ота” чегара назорат пунктларида тўхтайди. Қатнов жадвали билан автовокзалнинг маълумот хизмати ва расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.
Қатновлар катта сиғимли замонавий автобусларда амалга оширилади. Йўловчилар учун қулайлик мақсадида автобусларда ҳожатхона, мультимедиа ва иқлим назорати тизимлари ҳамда гаджетларни қувватлаш учун индивидуал улагичлар мавжуд.
Аввалроқ Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 23 февралдан Тошкент-Санкт-Петербург йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилганини маълум қилган эди. Қатновлар ҳафтада икки марта — душанба ва жума кунлари бажарилади. Чипта нархи 1 200 000 сўмни ташкил этади.
Йўлда Москва шаҳридаги “Новоясеневская” автовокзалида оралиқ тўхташ амалга оширилади. Тошкентга қайтиш рейслари ҳам душанба ва жума кунлари соат 17:00 да бажарилади.
Самолет авиакомпании Red Wings - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2026
"Red Wings" Самара-Урганч йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда
Янгиликлар лентаси
0