https://sputniknews.uz/20260305/farmatsevtika-yigilish-yangiliklar-56123853.html
Президент раислигида фармацевтика бўйича йиғилиш — асосий янгиликлар
Президент раислигида фармацевтика бўйича йиғилиш — асосий янгиликлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича янги чоралар белгиланди. Соҳага $1 млрд инвестиция жалб қилиш, маҳаллий дорилар улушини 70%га етказиш, солиқ имтиёзлари ва “Тошкент фарма парк”ни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
2026-03-05T17:56+0500
2026-03-05T17:56+0500
2026-03-05T17:57+0500
имтиёз
инвестиция
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
жамият
фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/05/56123388_0:129:1280:849_1920x0_80_0_0_03209be368c734a30ea9ae34bdf96136.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда соҳага жорий йилда камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва 2030 йилгача ички бозорда маҳаллий дорилар улушини 70 фоизга етказиш вазифаси белгиланди. Шунингдек, келгуси беш йилда экспортни 1 миллиард долларга олиб чиқиш режалаштирилмоқда.Солиқ имтиёзлари ва қўллаб-қувватлашЖорий йил 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳалари уч йилга ер солиғидан озод қилинади. Лойиҳа ишга тушгандан кейин тадбиркорлар уч йил давомида фойда ва мол-мулк солиқларини тўламайди.Биологик фаол қўшимча ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хомашё ва ускуналар импорти учун божлардан озод қилинади. Маҳаллийлаштириш учун тавсия этилган дориларни ишлаб чиқариш лойиҳаларига хорижий валютада 7 фоизли кредитлар ажратилади.Вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2,5 миллиард долларлик фармацевтика лойиҳалари таклиф этилган. Уларни амалга ошириш орқали йилига 1 миллиард долларлик импорт ўрнини босувчи дорилар ишлаб чиқариш мумкин.Импорт ва маҳаллий ишлаб чиқаришИмпорт қилинаётган дориларнинг ярмини 3 та йирик корхона олиб келмоқда. Президент уларни хорижий ҳамкорлар билан брендли дориларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга чақирди. Буни рағбатлантириш учун роялти солиғи 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.Оригинал дориларнинг патент муддати тугагач, уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга технология трансфери харажатининг ярми Фармацевтика жамғармасидан қоплаб берилади.Давлат харидлари ва назорат1 сентябргача маҳаллий маҳсулот сертификатига эга тадбиркорларга маҳаллийлаштириш даражасидан қатъи назар давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилади.Шу билан бирга, қалбаки нусхалар кўпайгани сабабли 21 турдаги оригинал дорини айрим хорижий компаниялар Ўзбекистонга етказиб беришни тўхтатган. Масъул идораларга дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши қатъий чоралар кўриш топширилди. Қалбаки дорилар учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.Илмий тадқиқотларКимё-фармацевтика, Вакцина ва зардоблар ҳамда Шарқ табобати институтлари негизида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. У “Тошкент фарма парк”да жойлашади.Соҳадаги олимларни жалб қилиб янги дорилар ишлаб чиқарган корхоналарга 100 минг долларгача харажатлар компенсация қилинади. Маҳаллий олимлар яратган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун эса 100 миллион сўмгача субсидия берилади.
https://sputniknews.uz/20251110/tibbiyot-islohot-yangi-imtiyoz-53362969.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/05/56123388_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_a53b1b80537bb49065544095522d18be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фармацевтика ўзбекистон, мирзиёев фармацевтика, маҳаллий дорилар, фармацевтика инвестиция, тошкент фарма парк, дори ишлаб чиқариш, фармацевтика солиқ имтиёзлари, фармацевтика экспорт, дори импорти, биофармацевтика институти
фармацевтика ўзбекистон, мирзиёев фармацевтика, маҳаллий дорилар, фармацевтика инвестиция, тошкент фарма парк, дори ишлаб чиқариш, фармацевтика солиқ имтиёзлари, фармацевтика экспорт, дори импорти, биофармацевтика институти
Президент раислигида фармацевтика бўйича йиғилиш — асосий янгиликлар
17:56 05.03.2026 (янгиланди: 17:57 05.03.2026) Фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун янги чоралар белгиланди. Соҳага 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва маҳаллий дорилар улушини 2030 йилгача 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Йиғилишда соҳага жорий йилда камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва 2030 йилгача ички бозорда маҳаллий дорилар улушини 70 фоизга етказиш вазифаси белгиланди. Шунингдек, келгуси беш йилда экспортни 1 миллиард долларга олиб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 58 та фармацевтика корхонаси 2,5 минг турдаги дори воситаларини ишлаб чиқармоқда. Витаминлар ва биологик фаол моддалар каби маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам мавжуд.
Солиқ имтиёзлари ва қўллаб-қувватлаш
Жорий йил 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳалари уч йилга ер солиғидан озод қилинади. Лойиҳа ишга тушгандан кейин тадбиркорлар уч йил давомида фойда ва мол-мулк солиқларини тўламайди.
Биологик фаол қўшимча ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хомашё ва ускуналар импорти учун божлардан озод қилинади. Маҳаллийлаштириш учун тавсия этилган дориларни ишлаб чиқариш лойиҳаларига хорижий валютада 7 фоизли кредитлар ажратилади.
Вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2,5 миллиард долларлик фармацевтика лойиҳалари таклиф этилган. Уларни амалга ошириш орқали йилига 1 миллиард долларлик импорт ўрнини босувчи дорилар ишлаб чиқариш мумкин.
Импорт ва маҳаллий ишлаб чиқариш
Импорт қилинаётган дориларнинг ярмини 3 та йирик корхона олиб келмоқда. Президент уларни хорижий ҳамкорлар билан брендли дориларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга чақирди. Буни рағбатлантириш учун роялти солиғи 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.
Оригинал дориларнинг патент муддати тугагач, уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга технология трансфери харажатининг ярми Фармацевтика жамғармасидан қоплаб берилади.
Энг кўп импорт қилинаётган 100 турдаги дорини ишлаб чиқариш учун “Тошкент фарма парк” кластери ҳудуди яна 100 гектарга кенгайтирилади.
Давлат харидлари ва назорат
1 сентябргача маҳаллий маҳсулот сертификатига эга тадбиркорларга маҳаллийлаштириш даражасидан қатъи назар давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилади.
Шу билан бирга, қалбаки нусхалар кўпайгани сабабли 21 турдаги оригинал дорини айрим хорижий компаниялар Ўзбекистонга етказиб беришни тўхтатган. Масъул идораларга дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши қатъий чоралар кўриш топширилди. Қалбаки дорилар учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Кимё-фармацевтика, Вакцина ва зардоблар ҳамда Шарқ табобати институтлари негизида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. У “Тошкент фарма парк”да жойлашади.
Бу ерда клиниколди тадқиқотлар лабораторияси, био ва кимё лабораториялари ҳамда 250 ўринли халқаро клиник тадқиқотлар маркази барпо этилади.
Соҳадаги олимларни жалб қилиб янги дорилар ишлаб чиқарган корхоналарга 100 минг долларгача харажатлар компенсация қилинади. Маҳаллий олимлар яратган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун эса 100 миллион сўмгача субсидия берилади.