Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК ва БМТнинг ЭСКАТО комиссияси янги ҳамкорлик меморандумини тайёрламоқда

© информационное агентство "Белта"Евразийская экономическая комиссия (ЕЭК)
Евразийская экономическая комиссия (ЕЭК) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2026
Oбуна бўлиш
ЕИК раиси Бакитжан Сагинтаев Бангкокда БМТнинг ЭСКАТО комиссияси раҳбари Армида Салсия Алишахбана билан учрашиб, янги ҳамкорлик меморандуми ва рақамли иқтисодиёт йўналишларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Бангкокда БМТ бош котиби ўринбосари — Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) ижрочи котиби Армида Салсия Алишахбана билан ишчи учрашув ўтказди.
Томонлар ЕИК ва ЭСКАТО ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Ҳозирда томонлар янги Англашув меморандумини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда, чунки амалдаги ҳужжатнинг муддати 2026 йил охирида тугайди. Янги меморандум рақамли трансформация, сунъий интеллектни ривожлантириш ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини илгари суриш каби йўналишларни қамраб олади.
Учрашувда ЕИК ва ЭСКАТО ўртасидаги ҳамкорлик минтақавий мувофиқлаштиришнинг муҳим элементига айланаётгани таъкидланди.
Шунингдек, Бакитжан Сагинтаев ЭСКАТО раҳбарини 2026 йил 28–29 май кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумига таклиф қилди.
Маълумот учун, ЭСКАТО БМТнинг Бангкокда жойлашган бешта минтақавий комиссиясидан бири бўлиб, унга 53 та давлат аъзо. ЕИК ва ЭСКАТО ўртасидаги биринчи меморандум 2013 йилда, амалдаги ҳужжат эса 2019 йилда имзоланган.
Бакытжан Сагинтаев обсудил перспективы соглашения о свободной торговле во Вьетнаме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
АСЕАН инфратузилмасини ЕОИИ транспорт йўлаклари билан боғлаш масалалари муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0