Кудратов ва Лисогорский Ўзбекистон–Россия савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилди

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиСостоялась встреча Лазиза Кудратова с Кириллом Лысогорским
Состоялась встреча Лазиза Кудратова с Кириллом Лысогорским - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
Oбуна бўлиш
Лазиз Кудратов Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Кирилл Лисогорский билан учрашиб, савдо ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Россия саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Кирилл Лисогорский билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 13 миллиард долларга етиб, 8,4 фоизга ўсди.

Ижобий динамика жорий йилда ҳам сақланмоқда: 2026 йил январь ойида ўзаро савдо 37 фоизга ошиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этди.
Учрашувда Қўшма лойиҳа офиси фаолияти ва икки мамлакат идоралари ўртасидаги мувофиқлаштириш масалалари ҳам қайд этилди.
Шунингдек, 20–22 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган 6-Халқаро саноат кўргазмаси — “ИННОПРОМ. Марказий Осиё”га тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Здание министерства инвестиций, промышленности и торговли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга $43,1 млрд инвестиция киритилди — Россия иккинчи йирик инвестор
Янгиликлар лентаси
0