Мирзиёев ва Ўмон Султони Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид телефон орқали мулоқот қилиб, Яқин Шарқдаги вазият ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Яқин Шарқдаги ҳозирги мураккаб вазият муҳокама қилиниб, минтақага таъсир қилаётган беқарорлик жиддий ташвиш уйғотаётгани қайд этилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ҳар қандай қарама-қаршилик ва зиддиятларни сиёсий-дипломатик йўл билан, музокаралар орқали ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлади.
Шунингдек, Мирзиёев Ўмоннинг минтақада хавфсизликни таъминлаш ва можароларни ҳал этишдаги фаол воситачилик ролини юқори баҳолади.
Президент Ўмонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни Ватанига қайтариш учун яратилаётган шарт-шароитлар учун султонга миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Ўзбекистон етакчисига ҳамжиҳатлик учун ташаккур билдириб, Масқатга режалаштирилаётган олий даражадаги ташриф муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.
В Ашхабаде Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов принял Бахтиера Саидова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Яқин Шарқдаги кескинлашув: Саидов қатор давлатлар ТИВ раҳбарлари билан мулоқот ўтказди
Янгиликлар лентаси
0