Суперконтрактни бекор қилиш ва мурда олиб киришга рухсат: тиббиёт таълими фармони лойиҳаси

© Sputnik / Alexey Malgavko / Медиабанкка ўтишСтуденты на занятиях на кафедре анатомии
Студенты на занятиях на кафедре анатомии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2026
Oбуна бўлиш
Фармон лойиҳасида тиббиёт таълими тизимини халқаро стандартлар асосида қайта шакллантириш, суперконтрактни бекор қилиш ва кадавер (мурда) олиб киришга рухсат бериш таклиф этилган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига тиббиёт ва фармацевтика таълими соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:
тиббиёт ОТТда оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) асосида қабулни бекор қилиш;
2026 йил 1 июлдан илмий ва таълим мақсадларида кадавер (мурдалар)ни Ўзбекистонга олиб киришга рухсат бериш;
шифокор мутахассисликлари учун минимал ўтиш балини 70 фоиз, ўрта тиббиёт мутахассисликлари учун 60 фоиз этиб белгилаш;
2027 йилдан давлат гранти асосида ўқиган битирувчилар учун 1 500–3 000 иш соати миқдорида мажбурий ишлаб бериш тартибини жорий этиш;
соғлиқни сақлаш тизимида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларини халқаро стандартлар асосида ислоҳ қилиш;
2026/2027 ўқув йилидан “даволаш иши” ва “педиатрия иши” негизида 6 йиллик “5+1” шаклидаги “умумий тиббиёт” йўналишини жорий этиш;
тор соҳа мутахассисларини фақат резидентура ва магистратура орқали тайёрлаш, қисқа қайта тайёрлаш курсларини бекор қилиш;
Ҳамширалар академияси негизида Олий касбий тиббиёт академиясини ташкил этиш;
2027 йилдан “олий ҳамширалик иши” битирувчиларига 100 фоиз, оилавий шифокорлик бўйича резидентура ва магистратурани тамомлаганларга 150 фоиз устама белгилаш;
олий тиббий таълим дастурларини босқичма-босқич WFME аккредитациясидан ўтказиш.
Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, фуқаролар белгиланган тартибда таклиф ва мулоҳазалар киритишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев провёл встречу с работниками медицинской и фармацевтической сфер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2025
Президент тиббиёт соҳасида ислоҳотлар ва янги имтиёзларни эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0