Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Тошкентдаги экостикерлар: ҳайдовчилар нималарни билиши керак - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Пойтахт ва вилоятда 113 мингта экологик стикер расмийлаштирилди. Тизим босқичма-босқич кенгайтирилиб, автотранспорт чиқиндиларини камайтиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Тошкентдаги Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида автомобиллар учун экологик стикерлар тизимини жорий этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда янги тизимнинг ишлаш тартиби, қайси транспорт воситаларига татбиқ этилиши ҳамда унинг ҳайдовчилар ва пойтахтдаги экологик ҳолатга таъсири ҳақида маълумот берилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экспертизаси маркази директори ўринбосари Вячеслав Ши-Сяннинг айтишича, ҳозирга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 113 мингга яқин экологик стикер расмийлаштирилган.
Стикерни олиш икки усулда амалга оширилади: my.gov.uz портали орқали ёки Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод ва Чилонзор туманларида жойлашган техник кўрик пунктларида. Бунинг учун транспорт воситасининг техник паспортини тақдим этиш талаб этилади. 1986 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар Евро экологик синф талабларига жавоб бермагани сабабли стикер олмайди.
Маълум қилинишича, аввало Экология қўмитаси тасарруфидаги автомобиллар стикерлашдан ўтказилган, сўнгра ички ишлар органлари ва бошқа давлат идоралари транспорт воситалари қамраб олинган. Тизим босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Экологик стикерлар тизимини ишлаб чиқишда МДҲ давлатлари тажрибаси ўрганилган. Таъкидланишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда халқаро намунадаги экостикерларни жорий этган биринчи давлат ҳисобланади. Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонда ҳозирча бундай тизим мавжуд эмас.
Баътафсил - Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Нашивка сотрудника службы безопасности дорожного движения  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2026
ЙҲХБ: эко-стикер олиш учун 55 мингтадан ортиқ ариза келиб тушди
Янгиликлар лентаси
0