https://sputniknews.uz/20260303/isitish-mavsum-gaz-meyor-uzaytirilish-56069664.html
Иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик газ меъёри 15 мартгача узайтирилди
Иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик газ меъёри 15 мартгача узайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик газ меъёри 2026 йил 15 мартгача узайтирилди. 15 мартдан кейин, қўшимча қарор бўлмаса, базавий меъёр 100 куб метрни ташкил этади.
2026-03-03T13:40+0500
2026-03-03T13:40+0500
2026-03-03T13:40+0500
ўзбекистон
жамият
энергетика вазирлиги
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39394165_0:0:3071:1727_1920x0_80_0_0_542202f6d505d6007d15871ddad55f0e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Янгиланган об-ҳаво прогнозларига кўра, совуқ ҳаво массасининг мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кириб келиши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёр 2026 йил 15 мартга қадар амал қилади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмоли босқичма-босқич тариф асосида ҳисобланади. Иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача газ 1 куб метр учун 1000 сўмдан базавий нархда ҳисобланади.Белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган газ эса 1 куб метр учун 1800 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисобланади.15 мартдан бошлаб, агар қўшимча қарор қабул қилинмаса, базавий меъёр ойига 100 куб метрни ташкил этади.
https://sputniknews.uz/20260302/gaz-limit-hudud-saqlanish-56054116.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39394165_1159:261:3071:1695_1920x0_80_0_0_369c53426cd15191d44973c05f92b0a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, табиий газ, 500 куб метр, 100 куб метр, 15 март, иситиш мавсуми, газ тарифи, 1000 сўм, 1800 сўм, энергетика вазирлиги,
ўзбекистон, табиий газ, 500 куб метр, 100 куб метр, 15 март, иситиш мавсуми, газ тарифи, 1000 сўм, 1800 сўм, энергетика вазирлиги,
Иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик газ меъёри 15 мартгача узайтирилди
Янгиланган об-ҳаво прогнозлари ва кутилаётган совуқлар сабабли 500 куб метрлик газ меъёри барча ҳудудларда 15 мартгача сақланади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Янгиланган об-ҳаво прогнозларига кўра, совуқ ҳаво массасининг мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кириб келиши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёр 2026 йил 15 мартга қадар амал қилади.
15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда қўшимча қарорлар қабул қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмоли босқичма-босқич тариф асосида ҳисобланади. Иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача газ 1 куб метр учун 1000 сўмдан базавий нархда ҳисобланади.
Белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган газ эса 1 куб метр учун 1800 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисобланади.
15 мартдан бошлаб, агар қўшимча қарор қабул қилинмаса, базавий меъёр ойига 100 куб метрни ташкил этади.