https://sputniknews.uz/20260302/gaz-limit-hudud-saqlanish-56054116.html
Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ истеъмолининг базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ истеъмолининг базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик газ меъёри 15 мартгача узайтирилди. Бошқа ҳудудларда 1 мартдан 100 куб метрдан ортиқ истеъмол 1800 сўмдан ҳисобланади.
2026-03-02T14:54+0500
2026-03-02T14:54+0500
2026-03-02T14:54+0500
ўзбекистон
жамият
энергетика
вазирлар маҳкамаси
қорақалпоғистон
хоразм вилояти
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/03/37548294_0:69:1200:744_1920x0_80_0_0_e7adbe5b382f8137f3c884942793fd68.jpg
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 2026 йил 15 мартга қадар амал қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.“Ўзгидромет” маълумотига кўра, март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳарорати паст бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида президент топшириғи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 500 куб метрлик базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун узайтирилди.500 куб метр лимит нима дегани?Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмоли босқичма-босқич тариф бўйича ҳисобланади.Иситиш мавсумида аҳолига ҳар ой 500 куб метргача газ базавий нархда — 1 куб метр учун 1000 сўмдан ҳисобланади.Белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган газ эса 1 куб метр учун 1800 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисобланади.1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ойига 100 куб метрдан ортиқ истеъмол қилинган газ 1800 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисобланади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса мазкур тартиб 15 мартдан кучга киради.
https://sputniknews.uz/20260112/gaz-chiqarish-oshish-uzbekneftegaz-rejalar-54759146.html
ўзбекистон
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/03/37548294_133:0:1200:800_1920x0_80_0_0_2b53df72423569c6043ef086c397ff6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон, хоразм вилояти, табиий газ, 500 куб метр, 100 куб метр, газ тарифи, 1800 сўм, иситиш мавсуми, ўзгидромет, вазирлар маҳкамаси
қорақалпоғистон, хоразм вилояти, табиий газ, 500 куб метр, 100 куб метр, газ тарифи, 1800 сўм, иситиш мавсуми, ўзгидромет, вазирлар маҳкамаси
Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ истеъмолининг базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
Қорақалпоғистон ва Хоразмда 500 куб метргача газ базавий нархда 15 мартгача сақланади, бошқа ҳудудларда эса янги тариф 1 мартдан амал қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 2026 йил 15 мартга қадар амал қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳарорати паст бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида президент топшириғи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 500 куб метрлик базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун узайтирилди.
500 куб метр лимит нима дегани?
Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмоли босқичма-босқич тариф бўйича ҳисобланади.
Иситиш мавсумида аҳолига ҳар ой 500 куб метргача газ базавий нархда — 1 куб метр учун 1000 сўмдан ҳисобланади.
Белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган газ эса 1 куб метр учун 1800 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисобланади.
1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ойига 100 куб метрдан ортиқ истеъмол қилинган газ 1800 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисобланади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса мазкур тартиб 15 мартдан кучга киради.