Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россиядаги Покистон элчиси: Афғонистон билан можарони ҳал этишда ЕОИИ омили муҳим

© пресс-служба ЕИКЕАЭС
ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Oбуна бўлиш
Элчининг таъкидлашича, Афғонистон Покистон ва ЕОИИ ўртасидаги иқтисодий алоқаларда муҳим кўприк ҳисобланади, бу эса бутун минтақа келажаги учун стратегик аҳамият касб этади.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Покистоннинг Россиядаги элчиси Файсал Ниёз Термизий Афғонистон билан чегарада юзага келган кескинлик ҳал этилишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ ва Покистон савдосида Афғонистон муҳим кўприк ҳисобланади.

"Афсуски, Афғонистон билан чегарада беқарорлик кузатилмоқда. Лекин умид қиламизки, бу ҳал бўлади. (гуруҳларни - таҳр.) Молиялаштирадиган мамлакатлар бор. Аммо кўпчилик Афғонистонни Россия ва Покистон, умуман EОИИ ўртасидаги кўприк сифатида баҳолайди. Айнан шу нарса ҳар икки мамлакат ва бутун минтақанинг келажагидир. Бизнинг умумий географиямиз, умумий тарихимиз, умумий ошхонамиз бор", - деди элчи

Ушбу фикрлар элчи томонидан “Россия сегодня” медиа гуруҳининг Москва–Исломобод халқаро мультимедиа матбуот марказида ўтган медиа-форумда билдирилди.
26 февраль куни Афғонистон Покистоннинг ҳарбий-ҳаво кучлари зарбаларига жавобан Дюранд чизиғи бўйлаб ҳарбий операция бошлади. Ўз навбатида, Покистон ҳам ўт очганини, кейинроқ эса Афғонистон билан "очиқ уруш" бошлаганини маълум қилди.
Ҳозирги кескинлашув Покистон ва Афғонистон ўртасида 2025 йил октябрь ойида бошланган можаронинг давоми ҳисобланади. Исломобод Кобулни террорчиларни яширишда айбламоқда, афғон ҳукумати буни рад этмоқда.
Конфликт Афганистана и Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2026
Афғонистон–Покистон можароси: махсус операциялар ва “очиқ уруш” баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0