https://sputniknews.uz/20260227/saida-mirziyoeva-55994453.html
Саида Мирзиёева пойтахтда транспорт тизимини модернизация қилиш бошланганини маълум қилди
Саида Мирзиёева пойтахтда транспорт тизимини модернизация қилиш бошланганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази 26 февраль куни Тошкентдаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказди. Берилган ҳисоботларга кўра, "бугун-эрта" "ақлли" светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.
2026-02-27T12:15+0500
2026-02-27T12:15+0500
2026-02-27T12:15+0500
жамият
тошкент
саида мирзиёева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1b/55993505_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0459b512e2071417f85cbc2ae28ff85f.jpg
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Тошкентда транспорт тизимини модернизация қилиш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.У давлат раҳбарининг пойтахтда транспорт тизими бошқарувини такомиллаштиришга оид декабрь ойида қабул қилинган қарорини ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланганини қайд этди.Бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази 26 февраль куни Тошкентдаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказди.Берилган ҳисоботларга кўра, "бугун-эрта" "ақлли" светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.Қарор билан шаҳарда интеллектуал транспорт тизими жорий этилиб, видеокузатув ва сенсорлар орқали транспорт ҳамда пиёдалар оқими таҳлил қилиниши белгиланган. Шу асосда светофорлар автоматик бошқарилиб, жамоат ва махсус транспортга устуворлик берилади.Шунингдек, “Қулай муҳит” ва “Ҳокимият монитори” тизимлари ишга туширилиб, видеокузатув орқали ободонлаштириш ва чиқиндилар билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланади.
https://sputniknews.uz/20251203/tashkent-tirbandliklar-ekologiya-its-53921642.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1b/55993505_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_88dfdfe49e3b24f61c92ede43431df17.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ақлли светофор тирбандлик
тошкент ақлли светофор тирбандлик
Саида Мирзиёева пойтахтда транспорт тизимини модернизация қилиш бошланганини маълум қилди
Лойиҳа ақлли светофорлар ўрнатиш, йўл чизиқларини янгилаш ҳамда автотураргоҳларни тартибга солишни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Тошкентда транспорт тизимини модернизация қилиш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди.
У давлат раҳбарининг пойтахтда транспорт тизими бошқарувини такомиллаштиришга оид декабрь ойида қабул қилинган қарорини ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланганини қайд этди.
Бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази 26 февраль куни Тошкентдаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказди.
Берилган ҳисоботларга кўра, "бугун-эрта" "ақлли" светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.
“Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман. Пойтахт учун ўта муҳим, жуда зарур бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилайман”, — деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.
Қарор билан шаҳарда интеллектуал транспорт тизими жорий этилиб, видеокузатув ва сенсорлар орқали транспорт ҳамда пиёдалар оқими таҳлил қилиниши белгиланган. Шу асосда светофорлар автоматик бошқарилиб, жамоат ва махсус транспортга устуворлик берилади.
Шунингдек, “Қулай муҳит” ва “Ҳокимият монитори” тизимлари ишга туширилиб, видеокузатув орқали ободонлаштириш ва чиқиндилар билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланади.