Тошкентда тирбандлик камайиши ва экология яхшиланиши кутилмоқда - янги тизим маъқулланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с презентацией по совершенствованию управления транспортом и предотвращению пробок в Ташкенте
Президент ознакомился с презентацией по совершенствованию управления транспортом и предотвращению пробок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Oбуна бўлиш
Тошкентда ITS жорий этилиши натижасида светофорлар адаптив бошқарилади ва тирбандликлар камаяди, шунингдек, ҳаво ифлосланиши қисқариши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда транспорт бошқарувини такомиллаштириш ва тирбандликларни камайтиришга қаратилган таклифлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аҳоли ва автомобиллар сонининг тез ўсиши, иқтисодий жараёнлар ва ҳаракат интенсивлиги шаҳар йўлларига катта юклама туширмоқда. Дунё амалиётида энг самарали ечим сифатида интеллектуал транспорт тизимлари (ITS) қўлланилади.
Тақдимотда Тошкентда йўл ҳаракатини бошқаришнинг ягона марказини ташкил этиш таклиф қилинди. Марказ транспорт ва пиёда оқимларини таҳлил қилиш, моделлаштириш, ITSни жорий этиш ва бошқариш, транспорт мастер-режасини ишлаб чиқиш, электр қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш каби вазифаларни бажаради.
Марказ интеллектуал транспорт тизими оператори бўлиб, камералар, датчиклар ва GPS воситалари орқали маълумотларни тўплаб, сунъий интеллект ёрдамида уларни таҳлил қилади.
Марказ:
тирбандликларни башорат қилиш;
маршрутларни оптималлаштириш;
светофорларни адаптив бошқариш;
ЙТҲларда фавқулодда хизматларни тез жалб этиш
имконини беради.
Тизим жорий этилгандан сўнг транспорт ҳаракатининг ўртача вақти, фавқулодда хизматларнинг етиб келиш вақти қисқариши, асосий йўлларда тирбандликлар ва ЙТҲлар камайиши кутилмоқда.
Президент таклифларни маъқуллаб, пилот лойиҳани жорий йилнинг ўзида ишга тушириш ва 2030 йилгача уни барча ҳудудлар билан интеграция қилишни топширди.
Президент ознакомился с презентацией о проводимой работе по внедрению ИИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
СИ йўл қоидабузарлигини автоматик аниқлайди: президент таклифларни маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0