Биринчи мартдан жарима хатлари почта орқали келмайди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудница ставит печать на бандероль
Сотрудница ставит печать на бандероль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2026
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон почтаси" бундай хизмат кўрсатишнинг тўхтатилиши сабабини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. 1 мартдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган маъмурий баённомаларни (жарима хатлари) етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон почтаси" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, хизмат кўрсатишнинг тўхтатилишига Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмагани сабаб бўлган. Шу боис мазкур йўналишдаги почта жўнатмалари қабул қилинмайди ва етказилмайди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ мазкур масала юзасидан қўшимча тафсилотлар эълон қилиниши билан жамоатчиликка маълум қилиб борилишини билдирди.
Камера слежения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2026
Камералар қайд этадиган йўл қоидабузарликлари рўйхати аниқланди
Янгиликлар лентаси
0