Электрон платформа, ижтимоий шартнома ва пул мукофоти: “Ёшлар дафтари”да ўзгаришлар бўлади

© ЕПИГУЕдиный портал интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ).
Единый портал интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Oбуна бўлиш
Янги тартибга кўра, рўйхатга кам таъминланган оилалар ёшлари киритилади. Ижтимоий шартномани аъло бажарган 1 000 нафаргача ёш ҳар йили пул мукофоти билан тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Ёшлар дафтари”га киритиладиган ёшлар тоифаси ҳамда уларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам шартлари аниқлаштирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатда турган, 14 ёшга тўлган ва 31 ёшга тўлмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари;
оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ойлик даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмайдиган ёшлар.
“Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдам олиш учун ариза давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Ёшлар ягона электрон платформаси орқали берилади.
“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган ёрдамлар индивидуал режа асосида ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этилади. Мазкур шартнома шартларининг бажарилиши электрон платформа орқали автоматик мониторинг қилинади.
Мониторинг жараёнида ижтимоий шартномада белгиланган ҳар бир шарт ҳар ойда 100 балли тизим асосида баҳоланади. Барча шартлар бўйича тўпланган баллар йиғиндиси шартлар сонига бўлиниб, ўртача кўрсаткич аниқланади.
Камида 6 ой давомида ижтимоий шартнома шартларини “аъло” даражада бажарган ва ўртача ойлик кўрсаткичи энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Менеджер с калькулятором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2026
Ижтимоий реестр: оилалар 3 тоифага ажратилади, нафақа тартиби ўзгарди
Янгиликлар лентаси
0