https://sputniknews.uz/20260226/topalang-suvi-etkazilish-loyiha-55975195.html
Тўпаланг суви аҳолига насоссиз етказилмоқда: Мирзиёев лойиҳа натижалари билан танишди
Тўпаланг суви аҳолига насоссиз етказилмоқда: Мирзиёев лойиҳа натижалари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда 287 млн долларлик ичимлик суви лойиҳаси натижалари билан танишди. Қамров 67,5 фоизга етди, 246 км тармоқ қурилди, йилига 18,5 млрд сўмлик энергия тежалади.
2026-02-26T15:28+0500
2026-02-26T15:28+0500
2026-02-26T15:28+0500
ўзбекистон
жамият
сув
сурхондарё
сурхондарёга ташриф
термиз
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1a/55973957_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c79b99bc76d7f46c50a54da46382b654.jpg
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Тўпаланг” сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг амалий натижалари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Қиймати 287 миллион доллар бўлган мегалойиҳа натижасида ичимлик суви вилоятнинг ўнта тумани ва Термиз шаҳрига узлуксиз етказиб берилмоқда.Лойиҳа доирасида 246 километр магистрал ва ички тармоқ барпо этилди. Гидравлик ҳисоб-китоблар асосида сувни насоссиз узатиш имконияти яратилди. Инновацион ёндашув туфайли қатор туман марказларига сув электр энергияси сарфисиз етказиб берилмоқда.223 та маҳаллада сув таъминоти яхшиланди, сувнинг қаттиқлик даражаси эса икки бараваргача камайтирилди. Геоахборот маркази орқали тизим реал вақт режимида назорат қилинмоқда.Қўшимча равишда, 10 гектар майдонда қуввати 6418 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.Давлат раҳбари лойиҳани янада самарали амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20260221/qoraqalpogistonni-rivojlantirishning-ustuvor-vazifalari-belgilab-olindi-55856183.html
ўзбекистон
сурхондарё
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/1a/55973957_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0fa273005b0fb5e2344a2e03ceab90b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, сурхондарё, тўпаланг сув омбори, ичимлик суви, 287 млн доллар, термиз, инфратузилма, қуёш панеллари, энергия тежаш, 18,5 млрд сўм
шавкат мирзиёев, сурхондарё, тўпаланг сув омбори, ичимлик суви, 287 млн доллар, термиз, инфратузилма, қуёш панеллари, энергия тежаш, 18,5 млрд сўм
Тўпаланг суви аҳолига насоссиз етказилмоқда: Мирзиёев лойиҳа натижалари билан танишди
Мегалойиҳа доирасида 10 туман ва Термиз шаҳрига сув узлуксиз етказилмоқда. 100 тадан ортиқ қудуқдан фойдаланиш тўхтатилиб, қатор ҳудудларда сув насоссиз узатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Тўпаланг” сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг амалий натижалари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Қиймати 287 миллион доллар бўлган мегалойиҳа натижасида ичимлик суви вилоятнинг ўнта тумани ва Термиз шаҳрига узлуксиз етказиб берилмоқда.
Саккиз–тўққиз йил аввал Сурхондарёда марказлашган ичимлик суви билан қамров 47 фоизни ташкил этган бўлса, бугун ушбу кўрсаткич 67,5 фоизга етди.
Лойиҳа доирасида 246 километр магистрал ва ички тармоқ барпо этилди. Гидравлик ҳисоб-китоблар асосида сувни насоссиз узатиш имконияти яратилди. Инновацион ёндашув туфайли қатор туман марказларига сув электр энергияси сарфисиз етказиб берилмоқда.
223 та маҳаллада сув таъминоти яхшиланди, сувнинг қаттиқлик даражаси эса икки бараваргача камайтирилди. Геоахборот маркази орқали тизим реал вақт режимида назорат қилинмоқда.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 100 тадан ортиқ ер ости сув қудуғидан фойдаланишга эҳтиёж қолмади. Шунингдек, йилига 18,4 миллион киловатт-соат электр энергияси тежалиши ҳисобига 18,5 миллиард сўм иқтисод қилинмоқда.
Қўшимча равишда, 10 гектар майдонда қуввати 6418 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.
Давлат раҳбари лойиҳани янада самарали амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.