Петербургда болани қутқарган Ибадуллаевга “Жасорат” медали топширилди

© Кадр видео Агентства миграцииХайрулло Ибадуллаев
Хайрулло Ибадуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Oбуна бўлиш
Мукофотлаш маросими Санкт-Петербургда ўтди. Элчи Ибадуллаевнинг жасорати меҳнат мигрантларининг меҳнатига нисбатан муносабат ўзгаришига сабаб бўлганини айтди.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Петербургда деразадан тушиб кетган болани қутқарган Хайрулло Ибадуллаевга давлат мукофоти — “Жасорат” медали топширилди. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасида бўлиб ўтди.

“Жасорат” медали қаҳрамонлик учун берилади. Хайрулло Ибадуллаевнинг жасорати алоҳида аҳамиятга эга. У ўзини, соғлиғини ўйламай, болани қутқариб қолди, у болани ўйлади", — деди Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов.

Унинг қайд этишича, ушбу хатти-ҳаракат жамоатчиликнинг катта эътиборини тортган.

“Чет давлатдан келган фуқароларга, уларнинг меҳнатига кўпроқ эътибор қарата бошланди. Нафақат эътибор қаратишди, балки хорижликларнинг меҳнатини ҳурмат қила бошлашди”, — деди элчи.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Хайрулло Ибадуллаевни “Жасорат” медали билан мукофотлаш тўғрисида фармон қабул қилган эди. Шунингдек, у Тигран Кеосаян номидаги 1 миллион рубль мукофотни қўлга киритиб, ушбу маблағни бемор отасига юборган.
Ибадуллаев мукофотни топшириш маросимида деразадан болани кўрганида бир дақиқа ҳам иккиланмаганини, дарҳол дераза олдига югуриб бориб, уни ушлашга тайёр бўлганини айтди.

“Ҳозир кўкрак қафаси ва қўлим бироз оғрияпти, лекин умуман олганда ҳаммаси жойида, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман”, — деди у журналистларга.

Санкт-Петербург фавқулодда вазиятлар хизматининг 22 февраль куни РИА Новости агентлигига хабар беришича, Ибадуллаев уйнинг еттинчи қавати деразасидан тушиб кетган болани қутқариб қолган. У болани ушлаб олган ва йиқилиш зарбасини ўз танаси билан юмшатган.
Сешанба куни Александр Беглов Ибадуллаевга жасорати ва фидойилиги учун “Қутқаришдаги жасорати учун” нишонини топширди. Губернатор унга эсдалик соати ҳам тақдим этди.
Ибадуллаев 2025 йил декабрь ойидан буён Петербургда меҳнат қилиб келмоқда. Илгари у Оренбург шаҳрида кўчаларни тозалаш соҳасида ишлаган.
Племянник Ибадуллаева рассказал о нём и его семье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Санкт-Петербургда болани қутқариб қолган Ибадуллаев ҳақида унинг жияни сўзлаб берди
Янгиликлар лентаси
0