https://sputniknews.uz/20260225/ibadullaev-jiyan-sozlab-berish-55929188.html
Санкт-Петербургда болани қутқариб қолган Ибадуллаев ҳақида унинг жияни сўзлаб берди
Санкт-Петербургда болани қутқариб қолган Ибадуллаев ҳақида унинг жияни сўзлаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқарган қашқадарёлик Хайрулло Ибадуллаев ҳақида унинг жияни Асилбек Турсунов сўзлаб берди. У тоғанинг меҳрибонлиги ва ёрдамга доим тайёрлигини таъкидлади.
2026-02-25T10:01+0500
2026-02-25T10:01+0500
2026-02-25T10:05+0500
ўзбекистон
россия
санкт-петербург
мукофот
оила
қашқадарё вилояти
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/19/55928896_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3e132b5163ef2399a9f6935f977b1811.jpg
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган қашқадарёлик Хайрулло Ибадуллаев ҳақида унинг жияни Асилбек Турсунов сўзлаб берди. У тоғасининг инсон сифатидаги фазилатларини таърифлади.Унинг айтишича, Хайрулло Ибадуллаевнинг турмуш ўртоғи Гулилола уй бекаси бўлиб, тўрт нафар фарзанд — Гулсевар, Гулноза, Ўғилой ва Озодани тарбиялайди. Шунингдек, у кекса ва тез-тез касал бўлиб турадиган қайнота-қайнонасига ҳам қарайди.Жиянининг таъкидлашича, Хайрулло аканинг бу ҳаракати тасодифий эмас.Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Ибадуллаев билан учрашиб, унга бефарқ эмаслиги, ёрдамга тайёрлиги ва инсоний фазилатлари учун "Қутқаришдаги жасорати учун" мукофот белгисини топширди.
https://sputniknews.uz/20260224/jasorat-medal-xayrullo-ibadullaev-55902990.html
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/19/55928896_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_dd8e3938a028d3de290dfe50c3f7bcf2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хайрулло ибадуллаев, асилбек турсунов, қашқадарё вилояти, ғузор тумани, санкт-петербург, 7-қават, болани қутқарди, жияни гапирди, қаҳрамонлик, инсонпарварлик, александр беглов, губернатор, мукофот
хайрулло ибадуллаев, асилбек турсунов, қашқадарё вилояти, ғузор тумани, санкт-петербург, 7-қават, болани қутқарди, жияни гапирди, қаҳрамонлик, инсонпарварлик, александр беглов, губернатор, мукофот
Санкт-Петербургда болани қутқариб қолган Ибадуллаев ҳақида унинг жияни сўзлаб берди
10:01 25.02.2026 (янгиланди: 10:05 25.02.2026) Эксклюзив
Хайрулло Ибадуллаевнинг жияни уни болажон ва ҳамиша ёрдамга тайёр инсон сифатида таърифлади. У Санкт-Петербург губернатори томонидан ҳам мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган қашқадарёлик Хайрулло Ибадуллаев ҳақида унинг жияни Асилбек Турсунов сўзлаб берди. У тоғасининг инсон сифатидаги фазилатларини таърифлади.
"Тоғам 36 ёшда. Унинг оиласи Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшайди. Илгари маҳаллий бозорда ишлаган. Оиласи унчалик бой яшамайди, уйлари таъмирталаб", — деди у Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, Хайрулло Ибадуллаевнинг турмуш ўртоғи Гулилола уй бекаси бўлиб, тўрт нафар фарзанд — Гулсевар, Гулноза, Ўғилой ва Озодани тарбиялайди. Шунингдек, у кекса ва тез-тез касал бўлиб турадиган қайнота-қайнонасига ҳам қарайди.
Жиянининг таъкидлашича, Хайрулло аканинг бу ҳаракати тасодифий эмас.
"Тоғам табиатан жуда меҳрибон, болажонли инсон. Қариндошлари билан муносабати яхши, ҳаммага ёрдам беришга ҳаракат қилади. У учун қайси миллат вакили экани муҳим эмас — ўзбекми ёки русми. Чин дилдан ёрдам беришга тайёр. Шунинг учун 7-қаватдан тушиб кетган бола билан боғлиқ ҳолатда ҳам у бир зум ҳам иккиланмади", — деди Турсунов.
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Ибадуллаев билан учрашиб, унга бефарқ эмаслиги, ёрдамга тайёрлиги ва инсоний фазилатлари учун "Қутқаришдаги жасорати учун" мукофот белгисини топширди.