“Жасорат” медали ва 1 млн рубль: Хайрулло Ибадуллаев пулни касал отасига юборди

© FotoХайрулло Ибадуллаев
Хайрулло Ибадуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Oбуна бўлиш
Хайрулло Ибадуллаев медаль билан тақдирланди. У Россияда олган 1 млн рубль мукофотини касал отасига юборганини айтди, рафиқаси эса унинг Тошкентдан уй сотиб олиш орзуси борлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрида кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан пастга қулаб тушаётган болани қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолган Хайрулло Ибадуллаев “Жасорат” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Фармонда таъкидланишича, у Санкт-Петербург шаҳрида юз берган вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйдан пастга қулаб тушаётган болага амалий ёрдам кўрсатган ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қолган. Шу орқали у халқга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани қайд этилган.
Аввал хабар берганимиздек, Хайрулло Ибадуллаевга Россиянинг RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян томонидан Тигран Кеосаян номидаги 1 миллион рубль (тахминан 160 миллион сўм) миқдорида мукофот тақдим этилган эди. У мазкур маблағни Қашқадарё вилоятидаги касал отасига юборишини маълум қилди.

"Раҳмат, пулларни олдим. Уларни Ўзбекистонга жўнатаман. Дадам касал, тўртта қизим бор. Буни кутмагандим", — деди Ибадуллаев.

Шунингдек, унинг рафиқаси РИА Новости агентлигига берган изоҳида турмуш ўртоғи автомобиль сотиб олишини орзу қилаётганини айтди.

"Турмуш ўртоғимнинг орзуси — Тошкентдан машина ва уч хонали квартира сотиб олиш. Биз эса шу ерда яшашни истаймиз", — деди у.

У, шунингдек, ҳозирда Санкт-Петербург шифохонасида даволанаётган болага тезроқ соғайишини тилаб, барча болаларга саломатлик ёр бўлишини сўради.

"Мен, албатта, турмуш ўртоғим билан фахрланаман. У менинг қаҳрамоним", — дея қўшимча қилди у.

Ҳодиса Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган. Кўп қаватли уйнинг 7-қавати деразасидан олти ёшли бола йиқилиб тушган. Уни ҳовлида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигранти Хайрулло Ибадуллаев тутиб қолган.
Унинг сўзларига кўра, бола карнизга чиқиб, мувозанатни йўқотган. Ибадуллаев югуриб бориб, уни қўлидан келганича ушлаб қолган ва танаси билан йиқилиш зарбасини юмшатган. Ҳар иккиси ерга йиқилган.
Шифокорлар болада оёқ синиши ва ички жароҳатлар борлигини маълум қилган, ҳолати барқарор. Ибадуллаевнинг ўзида ҳам панжа ва қовурғалар синиши аниқланган.
ОАВ маълумотларига кўра, у Санкт-Петербургга тўрт ой аввал ишлаш учун келган. Уй аҳолиси уни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ йиғишни бошлаган.
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Россияда блогер ўғлини қутқарган ўзбекистонликка 1 млн рубль — ҳодиса тафсилотлари
Янгиликлар лентаси
0