Президент Беларусь бош вазирини қабул қилди: шерикликни кенгайтириш муҳокама қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял Премьер-министра Беларуси
Президент Узбекистана принял Премьер-министра Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Oбуна бўлиш
Ўтган йил икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми сезиларли ўсди. Энди эътибор саноат кооперацияси ва қўшма ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга қаратилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь бош вазири Александр Турчинни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон–Беларусь кўп қиррали шериклигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Айниқса, савдо-иқтисодий ҳамкорликдаги ижобий суръатлар қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ўсиб, қарийб 1 миллиард долларга етгани таъкидланди.
Томонлар машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини қайд этдилар.
Шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Замминистра инвестиций обсудил сотрудничество с замминистра промышленности Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Ўзбекистон ва Беларусь 2030 йилгача саноат кооперацияси бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқади
Янгиликлар лентаси
0