"Ўзбекнефтгаз" ва "КазМунайГаз" Қашқадарёда $250 миллионлик мажмуа қуришни жадаллаштиради

© АО "Узбекнефтегаз"Состоялась встреча руководства АО "Узбекнефтегаз" и дочерней компании "КазМунайГаз"
Состоялась встреча руководства АО Узбекнефтегаз и дочерней компании КазМунайГаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятида стратегик аҳамиятга эга нефть-кимё мажмуасини қуриш ишлари жадаллаштирилади. Лойиҳа ички бозорни таъминлаш ва экспортни кенгайтиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Қозоғистоннинг "КазМунайГаз" миллий компанияси Қашқадарё вилоятида чизиқли алкилбензол (LAB) ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши бўйича лойиҳани жадаллаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар техник-иқтисодий кўрсаткичларни якунига етказиш ва амалий босқичга ўтиш масалаларини муҳокама қилди.
Қайд этилишича, LAB ишлаб чиқариш лойиҳаси икки давлат учун стратегик аҳамиятга эга. Мазкур маҳсулот маиший ювиш воситалари ишлаб чиқаришда асосий хом ашё ҳисобланади.
Лойиҳа минтақанинг ички бозор эҳтиёжларини қондириш, нефть-кимё маҳсулотларини маҳаллийлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябрь ойида томонлар Қашқадарё вилоятида нефть-газ-кимё мажмуасини биргаликда қуриш бўйича рамкавий битим имзолаган эди. Қуввати йилига 50 минг тоннагача бўлган мажмуа 2028 йилга қадар барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати тахминан 250 миллион долларга баҳоланмоқда.
Казахстан и Узбекистан подписали солидный пакет документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Қозоғистон билан салмоқли келишувлар тўплами имзоланди
Янгиликлар лентаси
0