Рамазон ойида кўрилаётган чора-тадбирлар учун уламолар президентга ташаккур билдирди

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаПредставители духовенства Узбекистана направили письмо Президенту Шавкату Мирзиёеву
Представители духовенства Узбекистана направили письмо Президенту Шавкату Мирзиёеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Oбуна бўлиш
Ажратилган 750 млрд ва 300 млрд сўмлик маблағлар муносабати билан уламолар президентга миннатдорчилик билдириб, бу қарорни ижтимоий ҳимояни кучайтиришга қаратилган қадам деб баҳолади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон уламолари Рамазон ойи арафасида ушбу муборак ойни муносиб ўтказиш, аҳолига ижтимоий ва маънавий кўмакни кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Рамазон ойида "Вақф" хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган мурувват намунаси сифатида баҳоланган.
Мазкур қарор Рамазон ойини саховат ва меҳр-мурувват айёми сифатида муносиб ўтказиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уламолар бундай эътиборни “Инсон қадри учун!” тамойилининг амалий ифодаси сифатида баҳолаган.

Шунингдек, мамлакатда Рамазон ойида ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича давлат даражасида қарор қабул қилиниши дунё тажрибасида кам учрайдиган ҳолат экани таъкидланган.

Баёнотда қайд этилишича, ажратилган маблағлар минглаб оилаларни қўллаб-қувватлаш, даволаниш ва ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга кўмак бериш имконини яратади.
2000 тадан ортиқ масжидларда хатми Қуръонлар ўтказилиши ҳамда йирик маърифий мажмуалар барпо этилиши президентнинг ислом маърифатига қўшаётган ҳиссаси сифатида баҳоланди.
Уламолар президентни муборак Рамазон ойи билан қутлаб, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлидаги ишларига муваффақият тилаган.
Социальная помощь старикам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2026
Рамазонда 6 минг бемор бепул даволанади, эҳтиёжманд ва кексаларга моддий ёрдам берилади
Янгиликлар лентаси
0