Рамазонда 6 минг бемор бепул даволанади, эҳтиёжманд ва кексаларга моддий ёрдам берилади

© Sputnik / Сгенерировано ИИСоциальная помощь старикам
Социальная помощь старикам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2026
Oбуна бўлиш
Ёрдам Ижтимоий реестрдаги оилаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридагиларга ҳамда етим болалар яшаётган оилаларга ажратилади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Бу ҳақда тегишли президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзосининг даволаниши ва жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
Шунингдек, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқароларга;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.
Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан ёрдам кўрсатилади.
Маблағлар 1 мартга қадар оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Ўзбекистонда ҳайит, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2026
Ўзбекистонда Рамазон ойини ўтказиш бўйича президент қарори қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0