Ўзбекистонда Рамазон ойини ўтказиш бўйича президент қарори қабул қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЎзбекистонда ҳайит, архив сурат
Ўзбекистонда ҳайит, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ва тадбирларни тежамкорлик асосида ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистонда “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” эзгу ғояси асосида муборак ойни миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказиш чора-тадбирлари белгиланди. Бу бўйича тегишли президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳудудлар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда:
– кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш;
– маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва адолат муҳитини мустаҳкамлаш;
– табиий муҳитни асраш, қадамжо ва зиёратгоҳларни обод этиш ишларини амалга оширади.
Шунингдек, Рамазон ойига доир тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам ва мазмунли тарзда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.
Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа ОАВларга ушбу тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.
 В мечетях Узбекистана состоялся праздничный намаз в честь Курбан хайита. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2026
Рамазон ойи 19 февралдан бошланади
Янгиликлар лентаси
0