https://sputniknews.uz/20260223/saudi-arabia-usa-elchi-bayonot-izoh-talab-55896463.html
Саудия АҚШ элчисининг "Исроил қўшни ҳудудларга ҳуқуқи" ҳақидаги баёнотига изоҳ талаб қилди
Саудия АҚШ элчисининг "Исроил қўшни ҳудудларга ҳуқуқи" ҳақидаги баёнотига изоҳ талаб қилди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони АҚШ элчисининг Исроилнинг қўшни ҳудудларга ҳуқуқи ҳақидаги баёноти юзасидан тушунтириш талаб қилди. Бир қатор араб давлатлари ва халқаро ташкилотлар ҳам ушбу сўзларни кескин қоралади.
2026-02-23T19:24+0500
2026-02-23T19:24+0500
2026-02-23T19:24+0500
дунё янгиликлари
сиёсат
саудия арабистони
элчи
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/0d/42469803_0:1:3072:1729_1920x0_80_0_0_2cea77280bf5903ecdf1e867cada9cd4.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаментидан АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакабийнинг яҳудий давлатининг деярли бутун Яқин Шарққа бўлган ҳуқуқи ҳақидаги баёноти юзасидан Қўшма Штатлар позициясини тушунтиришни талаб қилди.Жума куни Хакаби америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Исроил Мисрдаги Нил дарёси ва Сурия ва Ироқдаги Фрот дарёси ўртасидаги ерларга Библия ҳуқуқи борлигини айтди.БАА, Миср, Иордания, Индонезия, Покистон, Туркия, Қатар, Қувайт, Уммон, Баҳрайн, Ливан, Сурия ва Фаластин ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, ИҲТ, АДЛ ва КШҲК котибиятлари аллақачон бу сўзларни кескин қоралаб, чуқур ташвиш билдирган. ТИВнинг қайд этишича, бундай баёнотлар хавфли прецедент яратади, айниқса, улар АҚШ расмийси томонидан айтилганини ҳисобга олинса.Маълумот учун: “Нилдан Фротгача” (инглизча: from the Nile to the Euphrates) ибораси Библиядаги Иброҳимга берилган ваъдага оид географик формуладан келиб чиққан. У аниқ сиёсий чегараларни эмас, балки жуда кенг ҳудудни англатади. Турли талқинларга кўра, бу ибора Мисрдан тортиб Левант ва Месопотамиягача бўлган ҳудудларни, яъни бугунги Миср, Исроил, Фаластин, Иордания, Ливан, Сурия ва Ироқнинг айрим қисмларини қамраб олиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260222/usa-elchi-gaza-bayonot-qoralanish-55866689.html
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/0d/42469803_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_26dde81d50e790417616ea6f311e92c1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саудия арабистони, ақш элчиси, майк хакабий, исроил, нилдан фротгача, ҳудудий ҳуқуқ, яқин шарқ, бмт низоми, араб давлатлари, халқаро муносабатлар, вашингтон, эр-риёд
саудия арабистони, ақш элчиси, майк хакабий, исроил, нилдан фротгача, ҳудудий ҳуқуқ, яқин шарқ, бмт низоми, араб давлатлари, халқаро муносабатлар, вашингтон, эр-риёд
Саудия АҚШ элчисининг "Исроил қўшни ҳудудларга ҳуқуқи" ҳақидаги баёнотига изоҳ талаб қилди
АҚШнинг Исроилдаги элчисининг “Нилдан Фротгача” ҳудудлар ҳақидаги баёноти бир қатор араб давлатлари томонидан танқид қилинди. Эр-Риёд Вашингтондан расмий позицияни баён этишни талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаментидан АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакабийнинг яҳудий давлатининг деярли бутун Яқин Шарққа бўлган ҳуқуқи ҳақидаги баёноти юзасидан Қўшма Штатлар позициясини тушунтиришни талаб қилди.
Жума куни Хакаби америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Исроил Мисрдаги Нил дарёси ва Сурия ва Ироқдаги Фрот дарёси ўртасидаги ерларга Библия ҳуқуқи борлигини айтди.
БАА, Миср, Иордания, Индонезия, Покистон, Туркия, Қатар, Қувайт, Уммон, Баҳрайн, Ливан, Сурия ва Фаластин ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, ИҲТ, АДЛ ва КШҲК котибиятлари аллақачон бу сўзларни кескин қоралаб, чуқур ташвиш билдирган.
"Қироллик халқаро ҳуқуқ, БМТ Низоми ва ўрнатилган дипломатик меъёрларнинг бузилиши бўлган ушбу масъулиятсиз эътирозларни қатъиян рад этишини тасдиқлайди," - дейилади вазирликнинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
ТИВнинг қайд этишича, бундай баёнотлар хавфли прецедент яратади, айниқса, улар АҚШ расмийси томонидан айтилганини ҳисобга олинса.
"Бундай фикрлар минтақа давлатлари ва АҚШ ўртасида шаклланган ажойиб муносабатларга эътиборсизликни акс эттиради. Давлат департаменти бундай риторикага нисбатан ўз позициясини тушунтириши керак," - дея таъкидлади Саудия Арабистони вазирлиги.
Маълумот учун: “Нилдан Фротгача” (инглизча: from the Nile to the Euphrates) ибораси Библиядаги Иброҳимга берилган ваъдага оид географик формуладан келиб чиққан. У аниқ сиёсий чегараларни эмас, балки жуда кенг ҳудудни англатади. Турли талқинларга кўра, бу ибора Мисрдан тортиб Левант ва Месопотамиягача бўлган ҳудудларни, яъни бугунги Миср, Исроил, Фаластин, Иордания, Ливан, Сурия ва Ироқнинг айрим қисмларини қамраб олиши мумкин.