https://sputniknews.uz/20260222/usa-elchi-gaza-bayonot-qoralanish-55866689.html
“Инжил ҳуқуқи”га жавоб: 14 араб давлати АҚШ элчисининг Ғазо бўйича баёнотини қоралади
“Инжил ҳуқуқи”га жавоб: 14 араб давлати АҚШ элчисининг Ғазо бўйича баёнотини қоралади
Sputnik Ўзбекистон
14 араб ва ислом давлати, шунингдек, қатор минтақавий ташкилотлар АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳақабийнинг Яқин Шарқ ҳудудлари ҳақидаги баёнотини кескин қоралади. Бу ҳақда РИА Новости БАА ТИВ маълумотига таяниб хабар қилди.
2026-02-22T11:01+0500
2026-02-22T11:01+0500
2026-02-22T11:01+0500
дунё янгиликлари
дунёда
исроил
дональд трамп
бмт
фаластин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0e/49914780_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_8813c158f20456d2b204d0d158978376.jpg
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 14 та араб ва ислом давлати, жумладан, БАА, Миср, Иордания, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқалар АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳақабийнинг баёнотини кескин қоралади. Бу ҳақда РИА Новости БАА Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб хабар қилди. Қўшма баёнот Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши иштирокида эълон қилинди.Қўшма баёнотда бундай фикрлар халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва БМТ Низомига зид экани, минтақада кескинликни кучайтириши таъкидланди. Шунингдек, элчининг баёнотлари АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазодаги можарони тўхтатишга қаратилган режага ҳам зид экани қайд этилди.Араб ва ислом мамлакатлари Исроил босиб олинган Фаластин ҳудуди ва бошқа араб ерлари устидан ҳеч қандай суверенитетга эга эмаслигини таъкидлаб, Ғарбий соҳилни аннексия қилиш, Ғазони ажратиш ёки кўчириш фаолиятини кенгайтиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни рад этишини билдирди.
https://sputniknews.uz/20251018/isroil-tinchlik-sulhni-47-marta-buzdi--gazo-hukumati-52817462.html
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0e/49914780_156:0:1116:720_1920x0_80_0_0_8b05cf0be03e63dac4b20cae140eb070.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
баа, миср, иордания, туркия, саудия арабистони, қатар, фаластин, исроил, ақш, майк ҳақабий, дональд трамп, яқин шарқ, ғаза, ғарбий соҳил, иҳт, араб давлатлари лигаси, халқаро ҳуқуқ, бмт низоми
баа, миср, иордания, туркия, саудия арабистони, қатар, фаластин, исроил, ақш, майк ҳақабий, дональд трамп, яқин шарқ, ғаза, ғарбий соҳил, иҳт, араб давлатлари лигаси, халқаро ҳуқуқ, бмт низоми
“Инжил ҳуқуқи”га жавоб: 14 араб давлати АҚШ элчисининг Ғазо бўйича баёнотини қоралади
Давлатлар АҚШ элчисининг Исроилнинг араб ерлари устидан даъво қилиш ҳуқуқи ҳақидаги гапларини хавфли ва провокацион деб баҳолади
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 14 та араб ва ислом давлати, жумладан, БАА, Миср, Иордания, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқалар АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳақабийнинг баёнотини кескин қоралади. Бу ҳақда РИА Новости БАА Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб
хабар қилди.
Қўшма баёнот Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши иштирокида эълон қилинди.
Аввалроқ Ҳақабий интервьюда Исроил Яқин Шарқнинг деярли бутун ҳудудига “Библия ҳуқуқи”га эга эканини айтган. Суҳбатда Исроил гўёки ҳозирги Иордания, Сурия, Ливан ҳамда бошқа араб ерлари устидан даъво қилиш ҳуқуқига эга экани ҳақида саволлар муҳокама қилинган.
Қўшма баёнотда бундай фикрлар халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва БМТ Низомига зид экани, минтақада кескинликни кучайтириши таъкидланди. Шунингдек, элчининг баёнотлари АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазодаги можарони тўхтатишга қаратилган режага ҳам зид экани қайд этилди.
Араб ва ислом мамлакатлари Исроил босиб олинган Фаластин ҳудуди ва бошқа араб ерлари устидан ҳеч қандай суверенитетга эга эмаслигини таъкидлаб, Ғарбий соҳилни аннексия қилиш, Ғазони ажратиш ёки кўчириш фаолиятини кенгайтиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни рад этишини билдирди.