Исроил тинчлик сулҳини 47 марта бузди — Ғазо ҳукумати

© AP PhotoИзраильские военные в районе границы с сектором Газа
Израильские военные в районе границы с сектором Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2025
Oбуна бўлиш
Бир кун олдин Нетаняху, тинчлик сулҳига қарамасдан, Исроил Ғазодаги барча мақсадларига эришиш қарори қатъий эканини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, тинчлик шартномаи имзоланганидан сўнг Исроил ўт очиши натижада 38 киши ҳалок бўлган.
“Ғазо секторида уруш тугагани эълон қилинганидан бери Исроил ишғоли қатор қонунбузарликларга йўл қўйди, ҳозирда уларнинг сони 47 тага етди... Исроил томонидан давом этаётган қонунбузарликлар туфайли 38 киши ҳалок бўлди, 143 киши яраланди”, — дейилади Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабарида.

Бир кун олдин, Исроил бош вазири Нетаняху, тинчлик сулҳига қарамасдан, Исроил Ғазодаги барча мақсадларига эришишини, жумладан ХАМАСни тўлиқ йўқ қилиш қарори қатъий эканини маълум қилган эди.

АҚШ президенти саъй-ҳаракатлари билан ХАМАС ва Исроил орасда тинчлик шартномаси тузиш учун дастлабки қадамлар қўйилганига бир неча кун бўлди. Ўтган давр мобайдинида ХАМАС асирга олинганлар ва уларнинг танасини Исроилга қайтарди. Исроил қўшинларини хавфсиз масофага олиб чиқди.
13 октябрь куни Шарм аш-Шайхдаги бўлиб ўтган "Тинчлик саммити"да АҚШ президенти Дональд Трамп, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ғазодаги можарони тинч ҳал этишга оид кенг қамровли ҳужжат имзолашган эди.
Янгиликлар лентаси
0