https://sputniknews.uz/20260223/mexico-tartibsizliklar-boshlanish-55881559.html
Мексикада наркокартель бошчиси йўқ қилингач тартибсизликлар бошланди
Мексикада наркокартель бошчиси йўқ қилингач тартибсизликлар бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Мексикада СЖНГ картели раҳбари қўлга олинганидан кейин вафот этди. Мамлакатнинг бир нечта штатида автомобилларга ўт қўйиш ва йўл тўсиқлари қайд этилди.
2026-02-23T10:15+0500
2026-02-23T10:15+0500
2026-02-23T12:13+0500
дунё янгиликлари
дунёда
оммавий тартибсизлик
армия
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/17/55881697_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c54ded72d8143267165ae5c8574b9164.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Мексиканинг энг йирик “Янги авлод Халиско” (CJNG) картели раҳбари Рубен Немесио Осегера Сервантес Халиско штатидаги Тапалпа шаҳрида ўтказилган махсус операция чоғида қўлга олинди ва кейинроқ олган жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Мексика миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди.Вазирлик маълумотига кўра, операция давомида ҳарбий хизматчиларга қуролли ҳужум уюштирилган. Ҳарбийлар жавоб ўқи узган. Тўқнашувда картелнинг тўрт нафар аъзоси воқеа жойида ҳалок бўлган, уч нафари оғир яраланган. Улардан айримлари, жумладан Рубен “N” (Эл Менчо), Мехикога ҳаво транспортида олиб кетилаётганда вафот этган. Якуний идентификация ваколатли органлар томонидан амалга оширилиши билдирилди.Тартибсизликлар тўлқиниКартел етакчисининг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакатнинг камида саккизта штатида оммавий тартибсизликлар бошланди.Энг кескин вазият Халиско штатида кузатилди. Гвадалахара шаҳрида автомобиллар ёқиб юборилди, ҳалқа йўли ва бир нечта туманларда йўллар тўсилди. Пуэрто-Валярта курорт шаҳрида автобуслар ва автомобилларга ўт қўйилди, ёнаётган транспорт воситалари йўлларни тўсиб қўйди. Айрим рейслар бекор қилинди, армия ва Миллий гвардия кучайтирилган тартибда жалб этилди.Халиско губернатори Пабло Лемус Наварро “қизил тревога режими” жорий этилганини маълум қилиб, аҳолини уйдан чиқмасликка чақирди.Тартибсизликлар бошқа ҳудудларга ҳам ёйилди:– Мичоакан штатида автомобилларга ўт қўйилди ва йўллар тўсилди.– Гуанахуато штатида дўконлар ва транспорт воситаларига ҳужумлар қайд этилди.– Наярит штатида йўл блокадалари ва кўприклар атрофида ўт қўйиш ҳолатлари кузатилди.– Тамаулипас штатида ҳам йўл тўсиқлари қайд этилди.Кариб денгизи соҳилидаги Кинтана-Роо штатида, жумладан Канкун атрофида, йўллар ёпилди. Плая-дель-Кармен, Тулум ва Косумель ҳудудларида транспорт воситалари ва тижорат объектларига ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туристик объектларга тўғридан-тўғри ҳужумлар тасдиқланмаган, бироқ айрим сайёҳларга меҳмонхоналарда қолиш тавсия этилган.Расмий позицияМексика президенти Клаудия Шейнбаум фуқароларни хотиржамликни сақлашга чақирди ва хавфсизлик кучларига миннатдорчилик билдирди. Қатор ҳудудларда фавқулодда хавфсизлик протоколлари фаоллаштирилди.
https://sputniknews.uz/20260117/eronda-tartibsizliklar-paytida-50-dan-ortiq-masjid-yoqib-yuborilgan-54870239.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/17/55881697_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_f048ce6e245c1e0f96c07eaf4d0e9519.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мексика, янги авлод халиско картели, сжнг, эл менчо, рубен немесио осегера сервантес, халиско штати, тапалпа, гвадалахара, пуэрто-валярта, кинтана-роо, канкун, мичоакан, гуанахуато, наярит, тамаулипас, клаудия шейнбаум
мексика, янги авлод халиско картели, сжнг, эл менчо, рубен немесио осегера сервантес, халиско штати, тапалпа, гвадалахара, пуэрто-валярта, кинтана-роо, канкун, мичоакан, гуанахуато, наярит, тамаулипас, клаудия шейнбаум
Мексикада наркокартель бошчиси йўқ қилингач тартибсизликлар бошланди
10:15 23.02.2026 (янгиланди: 12:13 23.02.2026) Мексикада “Янги авлод Халиско” картели раҳбари қўлга олинганидан кейин вафот этди. Шундан сўнг камида саккизта штатда автомобилларга ўт қўйиш, йўлларни тўсиш ва отишмалар қайд этилди
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Мексиканинг энг йирик “Янги авлод Халиско” (CJNG) картели раҳбари Рубен Немесио Осегера Сервантес Халиско штатидаги Тапалпа шаҳрида ўтказилган махсус операция чоғида қўлга олинди ва кейинроқ олган жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Мексика миллий мудофаа вазирлиги
маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, операция давомида ҳарбий хизматчиларга қуролли ҳужум уюштирилган. Ҳарбийлар жавоб ўқи узган. Тўқнашувда картелнинг тўрт нафар аъзоси воқеа жойида ҳалок бўлган, уч нафари оғир яраланган. Улардан айримлари, жумладан Рубен “N” (Эл Менчо), Мехикога ҳаво транспортида олиб кетилаётганда вафот этган. Якуний идентификация ваколатли органлар томонидан амалга оширилиши билдирилди.
Картел етакчисининг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакатнинг камида саккизта штатида оммавий тартибсизликлар бошланди.
Энг кескин вазият Халиско штатида кузатилди. Гвадалахара шаҳрида автомобиллар ёқиб юборилди, ҳалқа йўли ва бир нечта туманларда йўллар тўсилди. Пуэрто-Валярта курорт шаҳрида автобуслар ва автомобилларга ўт қўйилди, ёнаётган транспорт воситалари йўлларни тўсиб қўйди. Айрим рейслар бекор қилинди, армия ва Миллий гвардия кучайтирилган тартибда жалб этилди.
Халиско губернатори Пабло Лемус Наварро “қизил тревога режими” жорий этилганини маълум қилиб, аҳолини уйдан чиқмасликка чақирди.
Тартибсизликлар бошқа ҳудудларга ҳам ёйилди:
– Мичоакан штатида автомобилларга ўт қўйилди ва йўллар тўсилди.
– Гуанахуато штатида дўконлар ва транспорт воситаларига ҳужумлар қайд этилди.
– Наярит штатида йўл блокадалари ва кўприклар атрофида ўт қўйиш ҳолатлари кузатилди.
– Тамаулипас штатида ҳам йўл тўсиқлари қайд этилди.
Кариб денгизи соҳилидаги Кинтана-Роо штатида, жумладан Канкун атрофида, йўллар ёпилди. Плая-дель-Кармен, Тулум ва Косумель ҳудудларида транспорт воситалари ва тижорат объектларига ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туристик объектларга тўғридан-тўғри ҳужумлар тасдиқланмаган, бироқ айрим сайёҳларга меҳмонхоналарда қолиш тавсия этилган.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум фуқароларни хотиржамликни сақлашга чақирди ва хавфсизлик кучларига миннатдорчилик билдирди. Қатор ҳудудларда фавқулодда хавфсизлик протоколлари фаоллаштирилди.